Ўзбекистон аҳолиси 39,5 миллион кишидан ошди
Мамлакатимизнинг доимий аҳоли сони ўсишда давом этмоқда.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил 1 октябрь ҳолатига мамлакатнинг доимий аҳолиси 39 миллион 535 минг 225 кишини ташкил этган. Ҳисоб-китобларда аҳолини рўйхатга олиш натижалари ҳам инобатга олинган.
Қайд этилишича, аҳоли сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 692,2 минг кишига ёки 1,8 фоизга кўпайган.
Ҳудудлар кесимида энг кўп аҳоли Самарқанд вилояти ҳиссасига тўғри келади. Вилоятда 4 миллион 462 минг 783 киши истиқомат қилади. Кейинги ўринларда 4 миллион 293 минг 1 нафар аҳоли билан Фарғона вилояти ва 3 миллион 799 минг 43 киши билан Тошкент вилояти қайд этилган.
Шунингдек, Қашқадарё вилоятида 3 миллион 746 минг 228 нафар, Андижон вилоятида 3 миллион 574 минг 464 нафар, Тошкент шаҳрида эса 3 миллион 278 минг 512 нафар аҳоли яшайди.
Наманган вилояти аҳолиси 3 миллион 190 минг 767 кишини, Сурхондарё вилояти аҳолиси 3 миллион 30 минг 30 кишини ташкил этади.
Қорақалпоғистон Республикасида 2 миллион 166 минг 44 нафар, Хоразм вилоятида 2 миллион 162 минг 68 нафар, Бухоро вилоятида 2 миллион 125 минг 129 нафар аҳоли истиқомат қилади.
Аҳоли сони нисбатан кам ҳудудлар қаторида Жиззах вилояти (1 миллион 545 минг 176 киши), Навоий вилояти (1 миллион 196 минг 559 киши) ва Сирдарё вилояти (965 минг 421 киши) қайд этилган.
Шундай қилиб, 2026 йил 1 октябрь ҳолатига Ўзбекистон доимий аҳолиси 39,5 миллион кишидан ошиб, мамлакатда аҳоли сонининг ўсиш тенденцияси сақланиб қолмоқда.
Ҳамроз Баёнов,ЎзА