Онлайн электрон платформа ишга туширилди
Инновацион ривожланиш вазирлиги илмий-тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириш учун давлат буюртмасини шакллантириш бўйича онлайн электрон платформа ишга туширилганлигини маълум қилди.
Инновацион ривожланиш вазирлиги илмий-тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириш учун давлат буюртмасини шакллантириш бўйича онлайн электрон платформа ишга туширилганлигини маълум қилди.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида 2020 йил 24 мартдан бошлаб коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши кучайтирилган тартиб жорий этилган. Шу муносабат билан аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва хавфсизлигини таъминлаш талаблари доирасида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасалари ходимларини қабул қилиш ҳамда уларга давлат ва бошқа хизматларни кўрсатишни онлайн режимга ўтказиш белгиланган. Илмий-тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириш учун давлат буюртмасини шакллантириш бўйича онлайн электрон платформа шу мақсадга хизмат қилади.
Онлайн электрон платформани Инновацион ривожланиш вазирлигининг www.mininnovation.uz вебсайтидаги “Танловлар” рукнининг ”Мавзу юбориш” интерактив хизмати ёки ушбу ҳавола орқали ишга тушириш мумкин.