Олий суд таркибига ўзгартиришлар киритилди
Сенат ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Олий суди таркибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.
Сенатнинг мазкур масала юзасидан қабул қилинган қарорига мувофиқ, Акрам Шукуров судьялик лавозимида бўлишнинг муддатсиз даврига, шундан беш йил муддатга Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари – судлов ҳайъати раиси этиб сайланди.
Шунингдек, Баҳодир Абдуллаев, Собиржон Эргашев, Бегзод Ҳайдаров, Нозимжон Жўраев ўн йиллик муддатга ҳамда Акмал Муродов ва Одил Нормаҳматов судьялик лавозимида бўлишнинг муддатсиз даврига Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси лавозимига сайланди.
Бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан Дилшод Ражабов, Камолиддин Толлибаев, Анвар Элмуродов, Элбекжон Турғунбоев Олий суд судьяси лавозимидан озод этилди.
Н.Абдураимова,
ЎзА