Мамлакатимизда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва улар ўртасида тиббий маданиятни юксалтириш, беморлар дардига малҳам бўлиб, юртдошларимизнинг жамиятдаги қадрини улуғлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ тасарруфидаги Термиз ҳарбий госпитали малакали шифокорлари томонидан бевосита ҳудудларда ташкил этилаётган сайёр тиббий қабуллар ва профилактик ҳамда маданий-ҳордиқ тадбирлари ҳам аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашга йўналтирилган.

Жараёнда соғлигидан шикоят қилаётган юртдошларимиз жойида бепул сифатли тиббий кўрикдан ўтказилиб, тиббий ёрдамга муҳтожлиги даражаси асосида уларни Тошкент шаҳри, вилоят ва туманда даволаш чоралари кўрилмоқда. Шунингдек, юқори тиббий амалиёт талаб этиладиган мурожаатчиларга шу ернинг ўзида ордер расмийлаштириб берилмоқда.

Вилоят марказидан олис бўлган Сариосиё туманидаги “Шоҳқишлоқ” МФЙда ана шундай сайёр тиббий кўрик ташкил этилди.

[gallery-24664]

Аҳоли Термиз ҳарбий госпиталининг жарроҳ, терапевт, невропатолог, офтальмолог, гинеколог, отоларинголог, стоматолог, УТТ шифокорлари томонидан тиббий кўрикдан ўтказилди.  

Ушбу сайёр тиббий қабул жараёнида жами 330 нафар фуқаро, жумладан 28 нафар вояга етмаган бола тиббий кўрикдан ўтказилиб, беморларга даволаш ва касалликлар профилактикаси юзасидан тегишли маслаҳатлар берилди. Шундан сўнг сайёр профилактик тадбирда аҳоли муаммолари ўрганилиб, шу ернинг ўзида аҳолини қийнаб келаётган бир қанча муаммо раҳбарлар томонидан ҳал қилинди. 

Хайраобод гарнизони фахрий қоровул ва ҳарбий оркесторнинг чиқишлари барчага байрамона кайфият улашди.

<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/EvYWe5RQIz0" title="Olis hudud aholisi tibbiy ko‘rikdan o‘tkazildi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (видео, сурат), ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Олис ҳудуд аҳолиси тиббий кўрикдан ўтказилди (+видео)