Гулистон туманида аҳоли бандлигини таъминлаш, томорқалардан самарали фойдаланиш ҳамда банк хизматларини аҳолига янада яқинлаштириш мақсадида АТ “Халқ банк” Гулистон туман банк хизматлари маркази ходимлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида пресс-тур ташкил этилди.
Пресс-тур давомида иштирокчилар Дўстлик маҳалласининг Зарафшон кўчасида истиқомат қилувчи намунали фуқаро Ўрол ота Бойзоқов хонадонида бўлишди. Ушбу хонадонга банк томонидан иссиқхона қуриш, чорвачилик ва паррандачилик юзасидан ҳам ўз бизнесини йўлга қўйиш учун жами 93 миллион сўм миқдорида кредит ажратилди. Айни пайтда ишга тушган иссиқхонада йилига уч маротаба ҳосил олинади ва маҳсулотлар маҳаллий бозорларга етказиб берилади.



Пресс-тур иштирокчилари томорқалардан самарали фойдаланиш, уй шароитида кичик бизнесни ташкил этиш ҳамда банк кредитларининг амалий имкониятлари билан яқиндан танишишди, ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олдилар.
Ғулом Примов, ЎзА мухбири