ОБ-ҲАВО МАЪЛУМОТИ: эртага қор ёғади
Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 14 декабрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан қор ёғади. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 1-3 даража совуқ, кундузи 0-2 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 7-12, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, кечқурун баъзи жойларда бироз қор ёғиб, туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёғингарчилик бўлиши (ёмғир, қор ёғиши), туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 1-6 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёғингарчилик бўлиши (ёмғир, қор ёғиши), туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3 даража совуқ, 2 даража илиқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёғингарчилик бўлиши (ёмғир, қор ёғиши), туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.
Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёғингарчилик бўлиб, туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 5-10, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.
Муҳим ҳодисалар
13-15 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига дастлаб Каспий денгизи минтақаларидан нам ҳаво, сўнгра Урал ҳудудларидан совуқ ҳаво оқими кириб келади.
13-14 декабрь кунлари республикамизда вақти-вақти билан ёғингарчилик бўлади (ёғаётган ёмғир қорга айланиши мумкин).
13 декабрь кунлари тоғли ва тоғолди туманларида ёғингарчилик бўлади, баъзи жойларда кучли қор, ёмғир ёғиши мумкин. Шунингдек, шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача тезлашиши мумкин.
Республикамизда ҳаво ҳарорати меъёридан 8-10 даража пасайиши кутилмоқда.
13-15 декабрь кунлари ҳаво ҳарорати кечаси 3-8 даражагача совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ, шимолда кечаси 7-12, баъзи жойларда 14-16 даражагача совуқ, кундузи 3 даражагача совуқ, 2 даража илиқ бўлади.
ЎзА