ОАВ: Илон Маск ярим давлатини йўқотди
Америкалик тадбиркор ва миллиардер Илон Маск дунёда 200 миллиард долларини йўқотган дунёдаги илк миллиардер бўлди, деб ёзмоқда Bloomberg агентлиги.
"51 ёшли Маскнинг давлати яқинда Tesla акциялари қиймати тушиб кетганидан кейин кутилмаганда 137 миллиард долларга тушиб кетди. Bloomberg миллиардерлар индекси бўйича эса, ўтган сешанба куни акциялар нархи яна 11 фоизга пастлаган. Унинг бойлиги 2021 йил 4 декабрда энг юқори даражага, яъни 340 миллиард долларга чиққан эди", — деб ёзади агентлик.
Октябрь охирида Маск Twitter ижтимоий тармоғини 44 миллиард долларга сотиб олди.