Нуротадаги обод ва файзли маскан
ФОТОРЕПОРТАЖ
“Истиқлол” маҳалла фуқаролар йиғини Нурота туманидаги Сойкечар қишлоғида жойлашган. 2005 йилда ташкил этилган маҳалладаги 560 та хонадонда 3 минг 180 нафар аҳоли истиқомат қилади.
Сойкечар ва Қорақум қишлоқларини бирлаштирган маҳаллада умумтаълим мактаби, 2 та давлат мактабгача таълим ташкилоти, болалар футбол ва ўйин майдончалари мавжуд. Ҳудудда савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари, новвойхона, мебель ишлаб чиқариш цехи, фермер ва боғдорчилик хўжаликлари фаолият юритмоқда.
Кейинги йилларда “Обод маҳалла” дастури доирасида амалга оширилган ишлар натижасида ҳудуд қиёфаси тубдан ўзгарди. Жумладан, 14-умумтаълим мактаби қайта таъмирланиб, ўқувчилар учун замонавий шароитлар яратилди.
[gallery-31042]
Маҳалладан етишиб чиққан ёшлар орасида хорижда таълим олиб, илм-фан ва бошқа соҳаларда самарали меҳнат қилаётганлар ҳам бор. Жумладан, Азимжон Холдоров Англияда докторлик диссертациясини ҳимоя қилган ва айни пайтда шу давлатда дарс бермоқда.
Маҳалладаги “Қарши Сарбон” нон маҳсулотлари ишлаб чиқариш кичик корхонасида тайёрланаётган маҳсулотлар ҳам аҳоли дастурхонидан муносиб ўрин олмоқда.
Бугун “Истиқлол” маҳалласида ободлик ва фаровонлик муҳити ҳукм суриб, аҳоли аҳиллик ва ҳамжиҳатликда меҳнат қилмоқда.
Сирож АСЛОНОВ(сурат),ЎзА