Норов ва Янь учрашуви ҳақида
Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Владимир Норов Хитой Халқ Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Цзян Янни қабул қилди.
Учрашув давомида Ўзбекистон - Хитой кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди.
Хусусан, томонлар ХХР Давлат Кенгаши аъзоси, ташқи ишлар вазири Ван Ининг Ўзбекистонга расмий ташрифи чоғида ва Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари Кенгаши йиғилиши доирасида эришилган келишувлар натижасини юқори баҳолади.
Ўзбекистоннинг ШҲТга раислиги доирасида режалаштирилган қўшма тадбирларга тайёргарлик масаласига алоҳида эътибор қаратилди.
Музокара давомида томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.
ЎзА