“Наврўз”нинг янги биноси Наврўзда очилди
Наврўз байрами тантаналари давом этаётган шу кунларда Ургут туманидаги “Наврўз” маҳалла фуқаролар йиғинининг ҳомийлик маблағлари ҳисобидан қурилган янги биноси фойдаланишга топширилди.
Маросимда туман ҳокимлиги, вилоят маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вакиллари иштирок этиб, маҳалла аҳлини қўшалоқ байрам билан табриклади.
Тадбирдан сўнг “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими томонидан ушбу маҳаллада яшовчи кам таъминланган, эҳтиёжманд, ногиронлиги бўлган ҳамда “Темир дафтар”да рўйхатда турган ўнта оилага озиқ-овқат маҳсулотлари берилди.


Ғ.ҲАСАНОВ, ЎзА