Жорий йил август-декабрь ойларида республика бўйлаб мактабгача, умумий ўрта ҳамда мактабдан ташқари таълим муассасаларида фаолият юритаётган педагоглар иштирокида ўтказилган аттестация – малака тоифа синовларининг якуний натижалари эълон қилинди
Кузги аттестация жараёнларида иштирок этган педагогларнинг ўртача баллари ҳисоб-китоб қилинганда, Навоий вилоятининг Ғозғон шаҳри 61,74 балл билан Республикада 1-ўринни, Навоий шаҳри эса 61,13 балл билан 2-ўринни эгаллади.



Шунингдек, вилоятнинг Навбаҳор тумани, Зарафшон шаҳри, Қизилтепа, Учқудуқ ҳамда Томди туманлари ҳам республика бўйича тузилган энг юқори 30 талик рейтингдан жой эгаллаган.
А.Бўриев, ЎзА мухбири