Навоийда “Йилнинг энг яхши тарбиячиси – 2025” танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Бугунги кунда вилоятда 1462 та мактабгача таълим ташкилотлари фаолият олиб бормоқда. Уларнинг 221 таси давлат ва 1241 таси нодавлат мактабгача таълим ташкилотларидир. Вилоятдаги 3-7 ёшдаги болалар сони 86 минг 924 нафар бўлса, уларнинг 76 минг нафари мактабгача таълим билан қамраб олинган. Болажонларга 6 минг нафардан зиёд педагог-тарбиячи таълим-тарбия бермоқда.

Танловнинг туман ва шаҳар босқичида мактабгача таълим ташкилотларининг 634 нафар директор ўринбосарлари ва тарбиячилари иштирок этди ва уларнинг 54 нафари вилоят босқичида ғолиблик учун ўзаро беллашди.  

Танлов низомига асосан ўтказилган беллашувлар якунида “Энг яхши директор ўринбосари” номинациясида Зарафшон шаҳридаги 14-сон ДМТТ методисти Гулбаҳор Хушматова, “Йилнинг энг фидокор тарбиячиси” номинациясида Навбаҳор туманидаги 2-сон ДМТТ тарбиячиси Зарина Умирзоқова, “Энг яхши ижодкор-ихтирочи тарбиячи” номинациясида Учқудуқ туманидаги 15-сон ДМТТ тарбиячиси Гулсина Даулетова, “Инновацион ва ахборот технологияларини қўллайдиган энг яхши тарбиячи” номинациясида Учқудуқ туманидаги 10-сон ДМТТ тарбиячиси Юлдуз Ғайбуллаева, “Янги Ўзбекистонда янги авлод болаларини маънавий камолотга етакловчи энг яхши тарбиячи” номинациясида Зарафшон шаҳридаги 2-сон ДМТТ тарбиячиси Азиза Юлдошева ғолиб деб топилди. Эндиликда улар танловнинг республика босқичида вилоят шарафини ҳимоя қилади.  

Ғолиб ва совриндорлар пул мукофоти ва эсдалик совғала билан тақдирланди.

А.Бўриев, ЎзА мухбири

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Навоийда йилнинг энг яхши тарбиячилари аниқланди