Навоийда «Инновацион ғоялар» танлови ўтказилди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Навоий вилоятидаги «Қизилқум фосфорит комплекси» МЧЖда «Ёшлар ойлиги» доирасида корхона ходимлари ва ёш мутахассислар ўртасида «Инновацион ғоялар» танлови ташкил этилди.
Танлов ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, энергия тежамкор технологияларни жорий этиш, экологик муаммоларга инновацион ечимлар таклиф қилиш, импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳамда харажатларни қисқартиришга қаратилган лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ўтказилди.
[gallery-30143]
Танловда 8 нафар иштирокчи томонидан 11 та инновацион лойиҳа тақдим этилди. Ҳакамлар ҳайъати томонидан лойиҳаларнинг амалий аҳамияти, иқтисодий самарадорлиги ва ишлаб чиқаришга жорий этиш имкониятлари баҳоланди.
Тақдим этилган лойиҳалар орасида На-катионит фильтри регенерациясида туз эритмасини қайта ишлаш технологияси, «Фосфограм» корпоратив мессенжери ҳамда эски автомобиль шиналарини қайта ишлаш орқали резина гранулалари ишлаб чиқаришга оид ташаббуслар алоҳида эътироф этилди.
Танлов якунида энг яхши лойиҳалар муаллифлари тақдирланди, иштирокчиларга эса махсус номинациялар топширилди.
Сирож АСЛОНОВ(сурат),ЎзА