Навоий вилоятида яроқлилик муддати ўтган ва сифатсиз дори воситалари муомалага киритилишининг олди олинди
Навоий вилояти божхона бошқармаси, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаментининг Кармана тумани бўлими, ДХХ ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.
Унда фуқаролар М.Н. ва М.А. нинг хонадонида умумий баҳоси 176,1 миллион сўмлик 37 турдаги 3 441 қадоқдаги яроқлилик муддати ўтган ва сифатсиз дори воситаларини ўтказиш мақсадида сақлаб келганликлари аниқланди. Дори воситалари ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
А.Бўриев,
ЎзА мухбири