Навоий вилоят судининг раиси Абдулло Аллаев ва вилоят маъмурий судининг раиси Акмал Муродовлар томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари билан биргаликда Навбаҳор туманида оммавий сайёр қабул ўтказилди.

Сайёр қабулда фуқароларнинг 4 та жиноят, 3 та фуқаролик, 1 та иқтисодий ишлар бўйича қилган мурожаатлари кўриб чиқилди. 

Шунингдек, жиноят ишлари бўйича судлар томонидан 2 нафар шахс суд ҳукми билан тайинланган жазодан муддатидан аввал шартли озод қилинди.

***

Навоий шаҳар ИИБ Пробация бўлими ташаббуси билан Навоий давлат кончилик ва технологиялар университетида пробация назоратида бўлган фуқароларнинг бандлигини таъминлаш, уларни ижтимоий ҳаётга мослаштириш ва меҳнат бозорига интеграциялашувини қўллаб-қувватлаш мақсадида меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.

Унда 4 нафар фуқаро шу жойнинг ўзида иш билан таъминланган бўлса, қолган иштирокчиларга эса иш қидириш, касбга йўналтириш ва меҳнатга оид қонунчилик юзасидан маслаҳатлар берилди.

***

Кармана тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлими тасарруфидаги барча умумий ўрта таълим мактаб ўқувчи жамоалари ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйинининг туман босқичи бўлиб ўтди.

Якуний натижаларга кўра, 1-ўринни 22-умумтаълим мактаби жамоаси, 2-ўринни 9-умумтаълим мактаби жамоаси ва 3-ўринни 4-умумтаълим мактаби жамоаси қўлга киритди ва вилоят босқичида иштирок этадиган бўлди. 

Ғолиб ва совриндор жамоалар ҳамда фаол иштирокчилар диплом, эсдалик совғалари билан тақдирланди.

***

Ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, спорт мусобақалари орқали ёшларда ўз иродаси, кучи ва имкониятларига бўлган ишончни мустаҳкамлаш, мардлик ҳамда ватанпарварлик, она Ватанга садоқат туйғуларини камол топтириш, шунингдек, ёшлар орасидан иқтидорли спортчиларни саралаб олиш мақсадида “Ёш чегарачилар” ҳарбий спорт мусобақасининг вилоят босқичи ўтказилди. 

Муросасиз кечган мусобақада Зарафшон шаҳрининг “Шижоат” жамоаси 1- , Учқудуқ туманининг “Қалқон” жамоаси 2- ва Конимех туманининг “Темур ворислари” жамоаси 3-ўринни эгаллади. 

Барча ғолиб ва совриндор жамоалар муносиб тақдирланди.

[gallery-22891]

Абдували Бўриев, ЎзА мухбири

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Навоий вилояти хабарлари – қисқа сатрларда