"Навоий Ҳиротда, Кобулда Бобур" – сафарига оид давра суҳбати ўтди
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг "Шеърият хиёбони" лойиҳасининг навбатдаги адабий тадбири бўлиб ўтди.
“Жадид” газетаси таҳририяти томонидан ташкил этилган “Навоий Ҳиротда, Кобулда Бобур” лойиҳаси доирасида тарихий сафар иштирокчиси — газета таҳририяти ходими Шаҳриёр Шавкат билан ижодий учрашув ва очиқ мулоқот ўтказилди.
Ижодкорлар, зиёлилар ва кенг жамоатчилик қатнашган ушбу маърифий кеча буюк мутафаккирларимизнинг Афғонистон заминидаги тарихий мажмуалари, уларнинг ҳаёт йўли ва ижодий мероси ҳақида ўзаро фикр алмашиш майдонига айланди.
Учрашув давомида Шаҳриёр Шавкат Ҳирот ва Кобул шаҳарларига қилган сафари, Алишер Навоий ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобур қадамжоларини зиёрат қилиш чоғида олган ёрқин таассуротлари, шунингдек, у ердаги тарихий обидаларнинг бугунги ҳолати ҳақида батафсил гапириб берди.
Давра суҳбати тарихий хотирани жонлантириш, ўзбек адабиёти дарғаларининг бебаҳо меросини ўрганиш ҳамда тарғиб этишда муҳим аҳамият касб этди.
[gallery-28845]
Иштирокчилар қизғин мулоқот давомида ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиб, эркин мунозараларда фаол қатнашди.
Н.Усмонова,
А.Алижонов (сурат), ЎзА