Навбат — мамлакат босқичига
ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилоятида “Ҳамшира – 2026” кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди.
Аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, касалликларнинг олдини олиш ва беморларга сифатли тиббий хизмат кўрсатишда ҳамшираларнинг ўрни муҳим. Шу боис уларнинг касбий билим ва кўникмаларини ошириш, фаолиятини рағбатлантириш мақсадида ўтказилаётган мазкур танлов ҳамшираларнинг маҳоратини намоён этишда муҳим аҳамият касб этмоқда.
[gallery-28890]
Танловнинг вилоят босқичида шаҳар ва туман босқичларида ғолиб бўлган 12 нафар ўрта тиббиёт ходими иштирок этди. Улар назарий ва амалий билимлар, шунингдек, тезкор савол-жавоб шартлари бўйича беллашди.
Тадбир давомида соҳа фидойиларининг аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишдаги муносиб ҳиссаси эътироф этилди.
Якуний натижаларга кўра, Мингбулоқ тумани 7-оилавий поликлиника патронаж ҳамшираси Ҳанифа Турғунова биринчи ўринни эгаллаб, республика босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди. Кейинги ўринлар Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Наманган филиали вакили Моҳира Азимжонова ва Наманган тумани тиббиёт бирлашмаси ҳамшираси Ирода Эркиновага насиб этди.
Мазкур танлов ҳамшираларнинг касбий маҳоратини ошириш, илғор тажрибаларни оммалаштириш ва энг муносиб мутахассисларни саралашда муҳим аҳамиятга эга.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА