Наманганда картинг бўйича вилоят чемпионати ўтказилди
ФОТОРЕПОРТАЖ
9 май — Хотира ва қадрлаш кунига бағишлаб “Бурч, жасорат, матонат!” шиори остида Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Наманган вилояти Кенгаши ташаббуси билан картинг бўйича вилоят чемпионатининг биринчи босқич мусобақаси ўтказилди.
Учқўрғон тумани ўқув спорт техника маркази картодромида ташкил этилган мусобақада Тошкент шаҳри, Фарғона, Андижон вилоятлари ҳамда Наманган вилоятдаги шаҳар ва туман ўқув спорт техника марказларидан жами 9 та жамоа иштирок этди.
Мусобақада 65 нафардан зиёд спортчи “Микро”, “Мини”, “Супермини”, “ОК-Жуниор”, “Патриот”, “КФ”, “КЗ” ҳамда “Т–4 Патриот ўсмирлар” синфлари бўйича баҳс олиб борди.
[gallery-29338]
Якуний натижаларга кўра, Тўрақўрғон туман ўқув спорт техника маркази жамоаси биринчи ўринни эгаллади. Иккинчи ўрин Наманган туман ўқув спорт техника маркази, учинчи ўрин эса Чортоқ туман ўқув спорт техника маркази жамоасига насиб этди.
Ғолиб ва совриндорларга диплом ва медаль топширилди.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА