Наманганда “Жасорат учқунлари” мусобақаси ғолиби аниқланди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилояти Поп туманидаги ҳарбий қисмда вилоятдаги “Жасорат мактаблари” ўқувчилари ўртасида “Жасорат учқунлари” ҳарбий-ватанпарварлик ва спорт мусобақаси юқори савияда ташкил этилди.
Ёш авлодни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг жисмоний тайёргарлигини мустаҳкамлашга қаратилган мазкур беллашув ҳуқуқий саводхонлик, тиббий билимлар ва спорт йўналишларини қамраб олган ҳолда 5 та шарт асосида ўтказилди.
Тадбирда вилоят ҳарбий прокурори М. Бозормирзаев ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи ўринбосари Х. Абдураҳмонов иштирок этиб, мамлакатимизда ёшларга қаратилаётган эътибор, уларнинг ҳар томонлама камол топиши учун яратилаётган имкониятларни алоҳида таъкидлади ва иштирокчиларга муваффақият тилади.
[gallery-28917]
Мусобақа якунига кўра, Мингбулоқ туманидаги 8-мактаб жамоаси ғолиб деб топилиб, танловнинг республика босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА