Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашининг еттинчи чақириқ биринчи сессияси бўлиб ўтди. Унда 2024 йил 27 октябрь куни ўтказилган сайлов натижаларига кўра, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳамда халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашига сайланган депутатлар, сиёсий партиялар ҳудудий бўлимлари раҳбарлари, вилоят ҳокимлиги, бошқарма, йирик корхона ва ташкилотлар мутасаддилари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Даставвал, Наманган вилояти ҳудудий сайлов комиссияси раиси, Наманган давлат университети ректори, профессор Собитхон Турғунов илк маротаба можаритар ва пропорционал тартибда ўтказилган сайлов якунлари тўғрисида ахборот берди. 

Қайд этилганидек, халқ депутатлари вилоят Кенгашига 55 та сайлов округи бўйича сайланган депутатларнинг 21 нафари Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати Ўзбекистон Либерал демократик партияси, 7 нафари Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан, 6 нафари Ўзбекистон Экологик партияси, 14 нафари Ўзбекистон Халқ демократик партияси, 7 нафари Ўзбекистон “Адолат” социал демократик партиясидан кўрсатилган номзодлар ҳиссасига тўғри келди. Улар вилоят ҳудудий сайлов комиссияси қарори билан рўйхатга олиниб, халқ ноибларига депутатлик гувоҳномаси ва нишони топширилди. 

Сессияда “22-Баркамол авлод” сайлов округидан сайланган депутат – Республика Ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Наманган филиали директори Солижон Мўминов халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши раиси этиб сайланди. Сессияда вилоят Кенгашига сайланган депутатларнинг партия гуруҳлари рўйхатдан ўтказилди ҳамда Кенгашнинг регламенти ва доимий комиссиялар тўғрисидаги низом тасдиқланди. 

Партия гуруҳлари маслаҳатлашувидан кейин Президент тақдимномаси асосида вилоят ҳокими лавозимига кўрсатилган номзод Шавкат Шокиржонович Абдураззоқов Наманган вилоят ҳокими лавозимига бир овоздан тасдиқланди. 

Вилоят ҳокимлигига тасдиқланган Шавкат Абдураззоқов Наманган вилоятини 2025-2029 йилларда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурини ҳавола этди. Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашининг ташкилий сессиясида Президент маслаҳатчиси Ғофуржон Мирзаев иштирок этди ва сўзга чиқди. 

Оқилхон Дадабоев, ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Наманган вилояти ҳокими ва Кенгаш раиси тасдиқланди