Namangan сity қурилиши бўйича меморандум имзоланди
Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров ва Саудия Арабистонининг “Alqusaier company” компанияси бош директори Абдул Азиз ал-Кусайр томонидан имзоланган меморандумга кўра, 78 гектар майдонда Namangan Сity барпо этилади.

Унда бизнес-марказ, замонавий савдо мажмуалари, уч, тўрт ва беш юлдузли меҳмонхоналар, офислар, конференциялар саройи, кўргазма заллари, турар-жойлар ва виллалар, мактаб, болалар боғчаси, ресторанлар ва бошқа ижтимоий соҳа объектлари ўрин олади.
Лойиҳани молиялаштириш тўлалигича “Alqusaier company” компанияси маблағи ҳисобидан амалга оширилади. Вилоят ҳокимлиги Namangan Сity ни электр энергияси, газ, сув, канализация тармоқлари, йўл ва бошқа шу каби барча зарур инфратузилма ҳамда коммуникация тизими билан таъминлашга доир масалаларни ҳал этади. Лойиҳани амалга ошириш учун керакли рухсатномаларни олишда, ундан фойдаланиш даврида малакали кадрлар билан таъминлашга кўмаклашади.
Namangan City қурилиши лойиҳаси тегишли ҳужжатлар имзолангандан сўнг 3-5 йил ичида амалга оширилиши кўзда тутилган.