Мустафо Демиржи: Амир Темур нафақат империя, балки цивилизация барпо этган буюк шахс
Пойтахтимиздаги Ислом цивилизацияси марказида ўтказилаётган “Амир Темур ва Темурийлар тамаддунининг жаҳон тарихи ва маданиятидаги ўрни” халқаро илмий анжуман доирасида ЎзА мухбири Туркиянинг Кўния шаҳридаги Салжуқ университети профессори, доктор Мустафо Демиржи билан қисқа суҳбат уюштирди.
– Жаноб Демиржи, Амир Темур шахсияти ва Темурийлар даврини мутахассис сифатида қандай баҳолайсиз?
– Бир инсон умри давомида, ҳатто, бир уй қуришга ҳам улгурмаслиги мумкин. Алҳол, Соҳибқирон Амир Темур улкан империя барпо этган нодир шахс ҳисобланади.
У нафақат давлат барпо этган, балки салтанатини қудратли империяга айлантира олган. Муҳими, бу жараён фақат ҳарбий юриш билан чекланмаган. Темур нафақат ўз юртида, балки жаҳон миқёсида маданият, меъморчилик ва илм-фан ривожига улкан ҳисса қўшган. Таъбир жоиз бўлса, тўлақонли цивилизация барпо этган. Тарихда бундай шахслар саноқли. Шу боис Темур ва Темурийлар меросини жуда чуқур тадқиқ этиш, кенг кўламда ўрганиш зарур.
Д.Ҳакимов,
Ф.Абдурасулов (сурат),
ЎзА