Муаммолар ваистиқболли ечимлар
Қорақалпоғистонтиббиёт институтида “Аёллар репродуктив саломатлиги: долзарб муаммоларва ечимлар” мавзусида республика илмий-амалийконференция ўтказилди.
Мазкур нуфузли анжуман Оролбўйи ҳудудида аёллар саломатлигини мустаҳкамлаш, репродуктив тизим билан боғлиқ муаммоларни илмий жиҳатдан ўрганиш ҳамда амалий ечимларни ишлаб чиқишга қаратилган муҳим платформа сифатида ташкил этилди. Шунингдек, соғлиқни сақлаш тизимида профилактика ва даволаш чораларини такомиллаштириш, аҳолининг, айниқса, ёшларнинг репродуктив саломатлик бўйича билим ва маданиятини оширишга доир таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш ҳам муҳим йўналиш сифатида белгиланди.
Конференцияда Қорақалпоғистон тиббиёт институти ректори О.Ҳалимов мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш, тиббий хизмат сифатини ошириш ва аҳолига замонавий шароитлар яратиш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларга алоҳида тўхталди.
Анжуманда таъкидланганидек, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом ва маънавий етук авлодни тарбиялаш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Шуни қайд этиш лозимки, мазкур конференция Оролбўйи ҳудудидаги хотин-қизларнинг репродуктив саломатлиги соҳасидаги мавжуд муаммоларни илмий асосда ўрганиш, тажриба алмашиш ва самарали ечимларни ишлаб чиқишда муҳим аҳамият касб этади.
Шунингдек, бу каби илмий-амалий анжуманлар келгусида тиббиёт соҳасида янги тадқиқотлар олиб бориш, инновацион ёндашувларни жорий этиш ва соғлиқни сақлаш тизимини янада ривожлантиришга хизмат қилади.
Довуд Абибуллаев, ЎзА