Бухоро вилояти божхона бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари А.Муқимов бошчилигида Олот туманида фаолият юритаётган уч ғилдиракли мотоцикл ишлаб чиқаришга ихтисослашган “BUXORO GOLD STAR MOTO” МЧЖ фаолиятнинг муаммоларини ўрганишга қаратилган навбатдаги сайёр учрашув ташкил этилди.
Мазкур корхона бугунда 110 нафар ёшларни доимий иш билан таъминлаган. Корхона “Божхона ҳудудида қайта ишлаш” божхона режимидан самарали фойдаланган ҳолда, йилига 3 000 дона уч ғилдиракли мотоцикл ишлаб чиқариш қувватига эга бўлди.

Тадбирда божхона ходимлари ва тадбиркорлар ўртасида очиқ мулоқот ташкил этилиб, мамлакатимизда саноат ишлаб чиқаришни кенгайтириш, экспорт салоҳиятини ошириш ҳамда янги иш ўринларини яратиш мақсадида жорий этилган имтиёз ва енгилликлар хусусида атрофлича маълумотлар берилди.
Зариф Комилов, ЎзА мухбири.