Олтинсой туманидаги Мўминқул маҳалласи “Обод хонадон-обод кўча¬ обод маҳалла” тамойили асосида қиёфасини тубдан ўзгартирмоқда.

Яқинда Мўминқулда бўлган Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов ҳудудни атрофлича ўрганиб, маҳалла йўлларини таъмирлаш, электр тармоқлари ва бошқа инфратузилмани янгилаб, “Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла” таомили асосида аҳолига қулай шароит яратиш юзасидан тегишли вазифаларни белгилаб берган эди. Шунга мувофиқ маҳалла идораси биносида ташкил этилган штабда ҳашарчилар ва турли соҳа вакилларига ўз йўналишларида кунлик бажариладиган ишлар тақсимлаб берилмоқда. Ободонлаштириш юмушлари тез ва сифатли амалга оширилмоқда.

Маҳалладаги 645та хонадонда 4 минг 190 дан ортиқ киши яшайди. Кўп йиллик эътиборсизлик сабабли қишлоқ инфратузилмаси эскирди. Йўллар таъмирталаб бўлиб қолди. Эскирган электр тармоқларида тез-тез узилишлар содир бўлиб туради. Ичимлик сув таъминоти ҳам талабга жавоб бермайди. Айрим уй-жойлар таъмирталаб ҳолатда. Оқова сув ариқларини бетонлашга эҳтиёж бор.  

Вилоят раҳбарининг топшириғи билан қишлоқдаги шу ва бошқа муаммолар ҳашар асосида ҳал этиладиган, “Обод хонадон –обод кўча – обод маҳалла” тамойили асосида янги қиёфада бўй кўрсатадиган бўлди.  

– Маҳалламизда мавжуд муаммоларнинг бартараф этилаётганидан ёшу-кекса бирдек қувонмоқда, – дейди маҳалла раиси Шерзод Боев. – Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантиришга қаратилаётган бу эътибор одамларнинг ҳаётдан рози бўлиб яшашига хизмат қилади. Бу ишга бош қўшиш учун маҳалламиз аҳли ҳам ҳашарда фаол иштирок этиб, ҳудудни ободонлаштиришга ўз ҳиссаларини қўшмоқда.

Ёзнинг чилласида Мўминқул йирик қурилиш ва ободонлаштириш майдонига айланди. Ариқлар тозаланиб, бир йўла бетон ётқизилмоқда. Йўлларда таъмирлаш ишлари бошланди. Эскирган электр устун ва симлар янгисига алмаштирилмоқда. Одамлар уйлари атрофини ободонлаштириб, тартибга келтирмоқда. Йўл ва кўчалар бўйи хас-хашаклардан тозаланмоқда. Уйларнинг фасад қисми таъмирланаётир.

– Ҳовлимиз ёнидан оқиб ўтувчи ариқни бетонлашда ҳашарчиларга яқиндан ёрдам бердим, – дейди Меҳризиё кўчасида яшайдиган Низомжон Жумаев. – Бир зумда уйимиз атрофидаги 21 метр ариқни бетонладик. Ахир уйимиз, кўчамиз, маҳалла обод бўлса, кўнглимиз янада чароғон бўлади.

Тоза, зилол сувга эҳтиёж сезаётган аҳоли хонадонларини оби-ҳаёт билан таъминлаш учун маҳалла идораси яқинида қурувчилар қувур ётқизиладиган хандақ қазиш ишларини уюшқоқлик билан бошлади. Туман электр таъминоти корхонаси ишчилари “Боғбон” кўчасида электр линияларини таъмирламоқда. Электриклар обод бўлаётган маҳаллада 150 та эскирган симёғочни янгилашни, иккита трансформатор ўрнатишни ҳам режалаштирган.  

Туман йўлсозлари маҳалладаги “Мустақиллик”, “Боғбон”, “Сарбон”, “Дўстлик” кўчаларининг қарийб 10 километр масофадаги қисмига асфальт ётқизишни белгилаб олган. Айни пайтда Олтинсой туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси йўлсозлари маҳалла аҳлининг ёғингарчилик кунларида ҳам, ёзнинг чанг дамларида ҳам эмин-эркин ҳаракатланиши учун зарур шароитларни яратиш учун таъмирлаш ишларини қизғин олиб бормоқда. “Олтинсойтумангаз” бўлими ходимлари аҳолининг тўлдирилган газ баллонларига эҳтиёжини ўрганиб, қўшимча маиший газ баллонлари ажратяпти. Тўлдирилган газ баллонларини етказиб бермоқда.

Мўминқулнинг обод ва кўркам маҳаллага айланаётгани шифокорларни аҳолининг саломатлик даражасини ўрганиб, тиббий профилактик ишлар олиб боришга ундади.

– Ҳозир маҳаллада патронаж ҳамшираларимиз уйма-уй кириб, аҳоли саломатлиги, тиббий профилактика, хатлов ишларини олиб боряпти, – дейди туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Муртазо Раҳмонов. – Шунингдек, мутахассислар уйма-уй юриб, санитария-гигиена қоидаларига риоя этишни тарғиб қилмоқда. Тез кунларда бу ерга малакали шифокорлардан иборат тиббий гуруҳ келиб, аҳолини бепул тиббий кўрикдан ўтказади. Соғлигида нуқсони аниқланган кишилар бепул даволанади.  

Мамлакатимизнинг олис ва чекка ҳудудларидаги қишлоқларда амалга оширилаётган қурилиш-ободонлаштириш ва таъмирлаш ишлари ҳам юртимизда инсон қадрини улуғлаб, уларнинг обод, серфайз маҳаллаларда осуда, тўкин турмуш кечириши учун кўрсатилаётган юксак эътиборнинг амалдаги ифодасидир.

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА мухбири

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мўминқул Олтинсойнинг обод, файзли маҳалласига айланмоқда