Миллатлараро тотувлик ғояси cайёрамизда яшаётган 1600 дан зиёд этник гуруҳларнинг тенг ҳуқуқлилик, ўзаро ҳурмат ва ҳамкорлик асосида тинч-тотув яшаш ғоясидир. Миллатлараро тотувлик ғояси миллатпарварлик ғоясидир. У барча миллат ва элатларни тили, урф-одати, анъаналари, байрамлари ривожланишини талаб этади. Ўзаро ҳамкорлик ва бардамлик, фашизм, миллий ва этник кўринишдаги урушларга қарши турадиган ягона маърифий ғоядир.

Зеро, Ўзбекистон буюк Ипак йўли чорраҳасида жойлашган, қадим-қадимдан бу ерга турли мамлакатлардан келган турли миллат вакиллари ўтроқлашиб қолган. Ана шундай тақдир тақозоси билан Ўзбекистон ҳудудида украин халқи вакиллари 2 минг йиллардан буён яшайди. Лекин шу давр ичида бирор марта икки халқ ўртасида ихтилоф чиқмаган.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 4-моддасида кўрсатилганидек, Ўзбекистан Республикаси ўз ҳудудида истиқомат қилувчи барча миллат ва элатларнинг тиллари, урф-одатлари ва анъаналарини ҳурмат қилади. Ўзбекистонинг миллий-маданий ранг-баранглиги миллий ўзликни англашнинг ўсиши ҳар маънавий жихатдан қайта уйғониш билан чамбарчас боғлиқ бўлиб жараён. Кўпмиллатли мамлакат сиёсатининг асосий мақсади миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни шакллантириш бўлиши зарур. Мустақилликнинг илк кунлариданоқ миллий сиёсатнинг ўзига хос йўли ишлаб чиқилдики, айни шу сиёсат миллий бағрикенгликнинг барқарор ривожланишига замин яратди. Ўзбекистонда шаклланган бундай миллий бағрикенгликдан кенг дунё жамоатчилиги ўрнак олишга интилаётгани ҳам бежиз эмас.

Ўзбекистонда яшовчи турли миллат вакилларининг маданий эҳтиёжларини қондириш учун миллий маданий марказлари фаолият юритади. Дастлабки миллий маданий марказлар корейслар, қозоқлар, яҳудийлар, арманлар томонидан республика вилоятларида 1989 йилда ташкил этилган. Бу марказларнинг чинакам ривожланиши ва равноқ топиши Ўзбекистоннинг мустақилликка эришгандан кейин бошланди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 13 января қарори билан ташкил этилган Республика байналмилал марказлар маркази эса ушбу миллий маданият марказлар фаолиятини мувофиқлаштириб, уларга ёрдам кўрсатади.

Конституциямизнинг 34-моддасида қайд этилганидек, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари касаба уюшмаларига, сиёсий партияларга ва бошқа жамоат бирлашмаларига уюшиш, оммавий ҳаракатларда иштирок этиш ҳуқуқига эгадирлар. Шунингдек, 58-моддада кўрсатилишича, давлат жамоат бирлашмаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилишини таъминлайди, уларга ижтимоий ҳаётда иштирок этиш учун тенг имкониятлар яратиб беради. Ушбу қоидалар миллий маданий марказлар ташкил топишининг, улар фаолияти ва ривожланишининг ҳуқуқий асосидир.

Миллий маданий марказларлар этномаданий эҳтиёжларни қондиришга, миллий қадриятларни сақлаш ва ривожлантиришга ​​ҳамда мамлакатда миллатлараро тотувликни мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

Бугунги кунда Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси мамлакатимизда фаолият юритаётган 150 та миллий маданий марказ, 38 та дўстлик жамияти ва хориждаги ватандошларнинг 38 та жамияти билан ҳамкорлик қилиб келаётганлигини таъкидлаш керак. Бугунги кунда Республика байналмилал маданият маркази мамлакатда яшаётган турли миллат вакилларининг маънавий-маърифий мулоқот масканига, зига хос дўстлик уйига айланган. Бу ерда мунтазам равишда халқ байрамлари, фестиваллар, барча миллат ардоғидаги ижодкорлар билан учрашувлар, семинарлар ва конференциялар ўтказиб келинади.

Марказ томонидан ҳар йили икки марта тил байрами ўтказилади. Булар - ЮНЕСКО Бош конференцияси 30-сессиясида (1999 йил) 21 февраль - Халқаро она тили куни деб эълон қилинган ва 2000 йилдан 195 та аъзо давлатлар нишонланиб келинаётган «Халқаро она тили куни» ва Ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилган кун ҳам байрамдир.

Тарихга назар ташласак, ўтган асрнинг 30-йилларида очарчилик туфайли юзлаб украинлар бир бурда нон топиш илинжида Ўзбекистонга келган ва ўзбек халқи уларни меҳр билан қабул қилган, нон берган. Шунинг учун «Тошкент нон шаҳри», деб бежизга айтишмайди. Иккинчи жаҳон урушида ўзбек халқи яна минг-минглаб оилаларни, етим болаларни ўз бағрига олди, ҳеч ким кўчада қолгани йўқ. Буларни кўз ёшсиз эсламай бўлмайди. Ўзбек халқининг бағрикенглигини, болажонлигини ҳеч бир тарози билан ўлчаб бўлмайди.

Ёки биргина қирғиз миллий-маданий маркази 1995 йилда ташкил топган. Қирғиз миллатига мансуб аҳоли Ўзбекистоннинг турли жойларида ўзбеклар ва бошқа миллат вакиллари билан баҳамжиҳат яшайди. Масалан, Фарғона водийсининг ўзида 300 мингдан зиёд қирғиз яшайди. 56 та қирғиз мактаби бор, шундан 31 тасида дарслар фақат қирғиз тилида олиб борилади. Бунинг учун барча дарсликлар, ўқув қуроллари Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги томонидан таъминлаб берилаяпти. озир Ўзбекистоннинг Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоят, шаҳар ва туманларида марказнинг 23 та маданий-маърифий тузилмалари фаолият кўрсатиб турибди. Ўтган йиллар мобайнида улар сон жиҳатидангина эмас, сифат жиҳатидан ҳам ўсди. Кўпгина масалалар ана шу марказнинг ўзида ҳал этилмоқда.

Рус миллий маданий маркази 1994 йилда ташкил топган бўлиб, бу йил унинг 25 йиллигини нишонладик. Ўзбекистоннинг барча жойларида 200 дан зиёд тадбир ўтказилди. Бугунги кунда Ўзбекистонда 800 мингга яқин рус миллатига мансуб аҳоли истиқомат қилади. Мустақиллик йилларида халқ хўжалигининг турли соҳаларида меҳнат қилиб, фан-техника, тиббиёт, спорт ва бошқа соҳаларда юксак натижаларга эришган 700 нафарга яқин рус миллати вакиллари давлатимизнинг юксак мукофотларига сазовор бўлди.

2017 йилда Ўзбекистондаги корейс диаспораси шу заминда яшаётганининг 80 йиллигини нишонлади. Ўтган асрнинг 37-йилларида Узоқ шарқдан 74 мингдан зиёд корейсЎзбекистонга бадарға қилинган эди. Ўзбек халқи уруш арафаси қийинчиликларига қарамай, уларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатди, охирги бир бурда нонини, бир пиёла сутини бирга баҳам кўрди. Айтиш керакки, корейс ва ўзбек халқи турмуш тарзида, ватанга муҳаббат, оилага садоқат бобида яқин ўхшашликлар бор.

Ўзбекистон мустақилликка эришганидан кейин бу ерда яшаётган корейс халқи бошқа миллат вакиллари каби ўзининг кўп асрлик урф-одатлари, маданий мероси, она тили ва қадриятларини авлоддан-авлодга етказиш, уларни ривожлантириш имконига эга бўлди.

Корейс халқининг Ўзбекистонда муқим ўрнашиши ва томир отишида ўзбек халқининг меҳмондўстлиги ва бағрикенглиги муҳим роль ўйнади. Ўтган 80 йил мобайнида улар ўз миллий қадриятларини сақлаган ҳолда Ўзбекистонда яшаётган халқларнинг ажралмас қисмига айланди. Шу давр мобайнида улардан 283 нафари Ўзбекистон ҳукуматининг юқори унвон ва мукофотларига сазовор бўлди. Хевадаги Меҳрибонлик уйи директори бўлиб узоқ йиллар меҳнат қилган Вера Борисовна Пак Ўзбекистон қаҳрамони унвони билан тақдирланди. Икки нафар Ўзбекистон Фанлар академияси аъзоси, икки нафар олий ўқув юрти ректори, юзлаб турли соҳаларда муваффақиятли ишлаётган корейс миллатига мансуб инсонлар бор. Бугун турли даражадаги халқ депутатлари Кенгашларида 8 нафар корейс миллатига мансуб фуқаро фаолият юритаяпти, Ўзбекистон корейс миллий-маданий маркази ассоциацияси раиси Виктор Пак Олий Мажлис депутати, Агрепина Шин Мактабгача таълим вазири ва ҳоказо. Буларнинг ҳаммаси корейс халқининг бугунги ислоҳотларда фаол иштирок этаётганини кўрсатади.

Ўзбекистонда қозоқ миллий-маданий маркази ташкил этилганига 30 йилдан ошди. Эътибор беринг, Ўзбекистонда 376 та қозоқ мактаби бор. Бир қатор олий ўқув юртларида қозоқ филологияси факультетлари фаолият кўрсатаяпти. Ўзбекистонда мустақиллик йилларида 89 нафар кишига Ўзбекистон Қаҳрамони унвони берилган бўлса, шундан 14 таси бошқа миллат вакиллари, 3 нафари қозоқ миллатига мансуб. Қирққа яқин фан доктори, профессор, 250 дан ошиқ фан номзодлари Ўзбекистонда яшаб, ўз билимини, бой тажрибасини ёшларга ўргатаяпти.

Қрим-татар миллий-маданий маркази эса, ёшларга урф-одатларни, ўргатади, Ўзбекистонда ўтказиладиган барча байрамларда, тадбирларда ўз урф-одатларини намойиш қилишади. Бундан ташқари, ҳар йили 22 сентябрда ҳосил баракаси ва тўйлар мавсуми сифатида нишонланадиган «Дервиза», янги йилнинг бошланиши сифатида 22 декабрда нишонланадиган «Йил гежеси» каби байрамлари бор.

Исроил элчиси Ўзбекистонга таъриф берганида: «Бу мамлакат яҳудийлар қувғин қилинмаган дунёдаги ягона мамлакатдир» деган экан. Қрим-татар миллий маданий маркази фаоли Фебзи Якубовнинг ёзган китобида шундай сатрлар бор:«Сингапур микротехнология, Германия саноат техникаси, Нидерландия қишлоқ хўжалигида энг илғор ўринда туради десак, унда шак-шубҳасиз Ўзбекистон бошқа миллат ва элатларнинг шаъни ва қадр-қимматини қадрлашда энг олий ўринда туради»,деган самимий эътирофи, ўзбек халқига берилган баҳоларнинг энг аълосидир.

Ўзбекистонда ҳукм сураётган миллатлараро бағрикенглик асосини ЮНЕСКО томонидан «16 ноябрь – Халқаро бағрикенглик куни» декларацияси, Ўзбекистоннинг Конституцияси ва тегишли қонунлари, «Ҳаракатлар стратегияси» ва Президент Шавкат Мирзиёевнинг БМТнинг 72-Ассамблеясидаги маърузасида илгари сурилган ғоялар ташкил этмоқда. Жумладан, эндиликда Ўзбекистонда ҳар йили 30 июль – “Халқлар дўстлиги куни” сифатида кенг нишонланади. Ушбу банд ижроси билан белгиланган сана мамлакатимиздаги турли миллатлар вакилларининг бир бирига бўлган меҳр-оқибатини ва тотувлигини янада юксалтиришга хизмат қилади. «Халқлар дўстлиги куни» нишонлашдан асосий мақсад ҳамкорлик, бағрикенглик, миллатлараро тотувликни мустаҳкамлаш ва одамлар, давлатлар ва умуман жамиятнинг турли тузилмалари ўртасидаги дўстона муносабатларни янада ривожлантиришдан иборат. Бу ҳам янги қўшничиликнинг амалий ифодаси бўлиб, унга кўра, Халқлар дўстлиги» кўкрак нишони билан тақдирлаш тартибини белгиланган. Кўкрак нишони билан юртимизда яшаётган барча миллат ва элатларнинг вакиллари ўртасида миллатлараро дўстлик ва тотувлик муҳитининг мустаҳкамланишига муносиб ҳисса қўшган, миллий маданий марказлар ва дўстлик жамиятлари фаолияти самарадорлигини ошириш борасида фидокорона меҳнат қилган, шунингдек, хорижий мамлакатлар халқлари билан дўстлик ва ҳар тарафлама ҳамкорликни ривожлантиришда самарали натижаларга эришган маҳаллий ва хорижий давлат органлари ходимлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, тадбиркорлик субъектлари, ижтимоий соҳа ва оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда чет элдаги ватандошлар тақдирланадилар. Шу билан бирга мазкур кўкрак нишони билан Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар, шунингдек, маҳаллий ва хорижий ташкилотлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, ижодий жамоалар ҳамда бошқа юридик шахслар ҳам тақдирланиши мумкин.

Қувонарли жиҳати шундаки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 15 ноябрдаги ПФ-5876-сон Фармони билан Миллатлараро муносабатлар соҳасида Ўзбекистон Республикаси давлат сиёсатининг концепцияси миллатлараро муносабатлар соҳасида Ўзбекистон Республикаси давлат сиёсатининг мақсадлари, принциплари ва асосий йўналишларини белгилаб берилди. Ушбу Концепцияда биринчидан, миллатлараро муносабатларни уйғунлаштириш — миллатлар ва элатларнинг вакиллари ўртасида конструктив ва ўзаро ҳурматга асосланган муносабатларни шакллантириш масаласига изоҳ берилган.

Иккинчидан, миллатлараро муносабатлар соҳасидаги давлат сиёсати — жамиятда миллатлараро муносабатларни такомиллаштириш ва тартибга солиш соҳасида давлатнинг тизимли фаолиятидан иборат бўлиб, фуқароларнинг Конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларини, уларнинг жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар қонун олдида тенглигини таъминлашга қаратилган.

Учинчидан, миллатлараро бағрикенглик — фуқаролик жамиятининг ижтимоий нормаси бўлиб, бошқа миллат ва элатлар вакилларининг умуминсоний қадриятларга зид бўлмаган нуқтаи назарларига, динлари, урф-одатлари, анъаналари ва маданиятига нисбатан муросаи мадорада намоён бўлади.

Тўртинчидан, миллатлараро муносабатлар — мамлакат ҳудудида истиқомат қиладиган миллатлар ва элатлар ўртасидаги, жамият ҳаётининг барча соҳаларини қамраб олган муносабатлардир. Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига мувофиқ, ҳамкорлик кўламлари ва шаклларига қараб миллий маданий марказларга давлат томонидан қуйидаги қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш чоралари кўрсатилади.

Республикамиз ҳудудида истиқомат қилаётган миллат ва элатларнинг тили, маданияти, урф-одатлари ва анъаналарини ўрганиш, шу жумладан бадиий, театр жамоалари ва клублари учун зарур ташкилий шарт-шароитлар янада қўўлаб қувватланади.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг маблағлари ҳисобидан давлат грантлари ва ижтимоий буюртмалар тақдим этади ҳамда миллий маданий марказлар негизида ёшлар бўлинмаларини ташкил этишга кўмаклашади.

Ўзбекистоннинг ривожига салмоқли ҳисса қўшган миллий маданий марказлар фаолларини давлат мукофотлари билан тақдирланади ва уларга фахрий унвонлар берилади. Янгиланаётган Ўзбекистонда миллатлараро муносабатлар ва чет мамлакатлар билан дўстона алоқаларни янада ривожлантиришга, республикамизда яшаб турган турли миллат ва элат вакилларининг тили, маданияти, анъаналари ва урф-одатларини сақлаш ва ривожлантириш соҳасида Ўзбекистон Республикасининг давлат сиёсатини самарали амалга ошириш учун қўшимча ижтимоий-иқтисодий шарт-шароитлар яратишга хизмат қилади. Шу боис ҳам, эндиликда Ўзбекистонда ҳар йили 30 июль – “Халқлар дўстлиги куни” сифатида кенг нишонланади. Бу байрам бағрикенг халқимизга, янги Ўзбекистонга ярашади.

Феруза Муҳиддинова,
Тошкент давлат юридик университети профессори,
юридик фанлари доктори

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Миллатлараро муносабатлар соҳасида янги Ўзбекистон давлат сиёсатининг истиқболли қадами