Германия Канцлери Фридрих Мерц кеча Берлинда Украина Президенти Владимир Зеленский билан учрашди. Расмий тадбирдан сўнг икки етакчи ҳамкорлик режаси ҳақида суҳбатлашган. Мерц Германиянинг Украинани ҳарбий ва иқтисодий соҳада қўллаб-қувватлаш чуқурлашишини тасдиқлаган. – Биз Украинага мамлакатни муваффақиятли ҳимоя қилиш учун имкон даражасида ёрдам беришга ҳаракат қиляпмиз, – деган Канцлер.

Берлин томонидан “Таурус” ракеталари етказиб берилиши билан боғлиқ саволларга у тафсилот махфийлигини айтиб, аниқ жавоб бермаган.

Зеленский Германияга ҳаво мудофааси йўналишидаги ёрдами учун миннатдорлик билдирди. Бундан ташқари Берлиндан Украинани тиклашда иштирок этишини сўради.

Мерц, ўз навбатида, беш банддан иборат Украина билан ҳамкорлик режасини тақдим этди.

Анчадан буён Берлин ва Киев ўртасида мунтазам ҳукуматлараро маслаҳатлашувни бошлаш, иқтисодий шерикликни чуқурлаштириш устида иш кетяпти. Икки мамлакат узоқ масофага тучадиган қурол ишлаб чиқариш бўйича иттифоқ тузади. Мерц ва Зеленский янги мудофаа ташаббуси илгари сурилишини эълон қилган.

Германиянинг Украинага замонавий қурол ишлаб чиқаришни йўлга қўйишда берадиган ёрдами ҳарбий-саноат ҳамкорлигининг янги шакли сари қўйилган илк қадам бўлади. Яқин келажакда мудофаа вазирлари тегишли шартнома имзолаши кутиляпти.

– Украина ўзини тўлиқ ҳимоя қила олиши керак, жумладан ўз ҳудудидан ташқаридаги ҳарбий мақсадлардан ҳам, – деган Мерц.

Зеленский, ўз навбатида, Украинада ҳам Германияда ҳам қурол ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича музокара олиб борилаётганини тасдиқлади. У тафсилотларга тўхталмаса-да, Украина армияси томонидан фаол фойдаланилаётган дронларнинг муҳим ролини алоҳида таъкидлаган.

Канцлер Россиянинг сулҳдан воз кечиши оғир оқибатларга олиб келиши, ГФР эса вазиятни шунчаки кузатмаслигини эслатган.

С.Поёнов, ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мерц: Германия шунчаки кузатмайди