Мавсумга пухта тайёргарлик кўрилди
Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 27 июндаги Республика иқтисодиёти тармоқларини 2014-2015 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори ижроси доирасида Бухоро вилоятида қатор ишлар олиб борилмоқда.

Ғиждувон тумани Зафаробод шаҳарчасида 31 кўп қаватли ва 116 якка тартибдаги турар-жой мавжуд бўлиб, қиш мавсумида аҳоли хонадонларида иссиқлик, электр энергияси ҳамда газ таъминотида узилишларнинг олдини олиш чоралари кўрилди. Кўп қаватли уйларнинг том қисмини таъмирлаш, канализация қувурларини янгилаш юзасидан белгиланган ишлар сифатли бажарилди. Мавсумга пухта тайёргарлик кўришда шаҳарчадаги электр тармоқлари корхонаси, 5-кон бошқармасининг марказий иссиқлик узатиш бўлими, “Ғиждувонгаз” филиалининг 400 нафарга яқин ишчи-мутахасислари иштирок этди.