Масъуллар талабаларни байрам билан табриклади
Самарқандда 1000 нафардан ортиқ талаба янги йилни талабалар турар жойида қарши олмоқда.
Вилоят ҳокимининг ўринбосари Х.Тўхтаев ҳамда вилоят олий таълим, фан ва инновациялар бошқармаси бошлиғи А.Насимов олий таълим муассасалари талабалар турар жойларининг бугунги фаолияти билан танишиб, уларни байрам билан табриклади.

Бугунги кунда Самарқанд вилоятидаги 13 та давлат олий таълим муассасасида 38 та талабалар турар жойи мавжуд. Бу масканларда 15 минг нафарга яқин талаба истиқомат қилмоқда. Ҳозир хорижлик ҳамда юртимизнинг олис ҳудудларидан келиб Самарқандда ўқиётган йигит-қизлар таътилни ва байрамни шу ерда ўтказмоқда.


Вилоят масъуллари талабалар турар жойларида қолаётган ёшларнинг хавфсизлиги ва бўш вақтини мазмунли ўтказиши, шунингдек, уларнинг овқатланиши учун яратилган шароитларни кўздан кечириб, талаба билан мулоқот қилди.
Суҳбат жараёнида талабалар турар жойи фаолиятини янада яхшилаш бўйича таклиф ва тавсиялар берилди.
Ғ. Ҳасанов, ЎзА мухбири