Марказий Осиё давлатлари ўртасида энергетика соҳасидаги ҳамкорлик йил сайин янги босқичга кўтарилмоқда. Ўзбекистон қўшни мамлакатлар билан йирик лойиҳаларни амалга ошириш, барқарор ривожланишни таъминлаш ва замонавий технологияларни жорий этиш орқали минтақавий энергетика хавфсизлигини кучайтиришда муҳим иштирокчи сифатида намоён бўлаётир.

Бундай ҳамкорлик нафақат иқтисодий ўсишга, балки умумий энергетик барқарорлик ва интеграция жараёнларига ҳам туртки бермоқда.

Айнан шундай яқин ҳамкорликка йўналтирилган мулоқотлар Остона шаҳрида старт олган “Kazakhstan Energy Week – 2025” ҳамда “Kazenergy” XVI Евроосиё форуми доирасида ҳам ўз ифодасини топди. 

Тадбирда минтақанинг етакчи компаниялари, халқаро ташкилотлар ва давлат делегациялари иштирок этиб, глобал энергетик ўзгаришлар, инновацион технологиялар ҳамда экологик талаблар шароитида соҳанинг устувор йўналишларини муҳокама қилди.

Унда Энергетика вазирлиги бошчилигида делегация форум доирасида ўз позицияларини тақдим этди. Хусусан, қўшни давлатлар билан ҳамкорликни янада кенгайтириш, рақамли ечимларни жорий этиш, электр энергетика ва нефть-газ соҳаларида стратегик ривожланишни таъминлаш масалалари кун тартибида бўлди.

Форум давомида сунъий интеллект ва рақамли технологияларни ишлаб чиқариш жараёнларига интеграция қилиш имкониятлари кенг ёритилди.

Энергетика вазирлиги қайд этганидек, Ўзбекистоннинг бундай нуфузли мулоқотлардаги фаол иштироки мамлакатнинг минтақавий энергетика сиёсатини белгилашдаги роли тобора ошиб бораётганини кўрсатмоқда. Бу эса халқаро шерикликни мустаҳкамлаш, инновациялар ва инвестициялар учун янги йўналишларни очишда муҳим жараёндир.

Эслатиб ўтамиз, ҳафталик бугун ҳам ўзи ишини давом эттиради.

Н.Зиёдуллаева, ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Марказий Осиё энергетикаси сиёсатини шакллантиришда Ўзбекистоннинг роли ортиб бормоқда