Қўшнинг тинч– сен тинч, деб бежиз айтишмайди. Албатта, ҳар бир инсоннинг тинч-тотув яшаши, хотиржам ҳаёт кечириши унинг қўни-қўшниси-ю маҳалладошларига ҳам боғлиқ. Илгари бирор маҳалладан келин олмоқчи бўлган одамлар, энг аввало, маҳаллада ўғри, каззоб, жиноятчилар бор ёки йўқлиги билан қизиққан. Ибратли маҳаллада яшовчи инсонларга эса ҳамманинг ҳаваси келган. Ҳозир ҳам худди шундай.

Сабаби бугунги кунда маҳаллаларда фуқароларнинг тинч ва осойишта ҳаёт кечиришини таъминлаш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди. Бундай осойишталикни таъминлаш учун, энг аввало, Ички ишлар органлари ходимлари томонидан бир қатор чора тадбирлар олиб борилмоқда. 

Ушбу чора- тадбирларнинг амалий ижроси сифатида эса ички ишлар вазирининг тегишли фармойиши билан 15 апрелдан 15 майга қадар Республика бўйлаб “хавфсиз ва соғлом юрт” кенг қамровли тезкор профилактик тадбирлари ташкил этилади. 

Мазкур тадбирларнинг амалий ижросини таъминлаш мақсадида Хоразм вилоятидаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, жамоатчилик вакиллари ҳамда маҳалла еттилиги билан ҳамкорликда ҳудудларда жиноятчилик ва хуқуқбузарликларни олдини олишга қаратилган профилактик ишлар йўлга қўйилди. 

Хусусан, Қўриқлаш бошқармаси масъул ходимлари томонидан маҳаллаларда ва унга туташ ҳудудларда жиноятларнинг олдини олиш мақсадида профилактик тарғибот-ташвиқот ишлари ташкил этилди. Фуқароларга қўриқлов сигнализация воситаларининг турлари ҳамда вазифалари ҳақида батафсил маълумот берилди.

Маҳалла еттилиги билан ҳамкорликда “хавфсиз йўлак, хавфсиз кўча” тамойили асосида кўчалар ва маҳаллаларга туташ ҳудудларга видеокузатув ва тезкор хабар бериш тизимлари ўрнатилди. Кўп қаватли уйларнинг кириш қисмлари “ташвиш тугма”лари билан жиҳозланди. Фуқаролар хонадонлари ҳамда савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари қўриқловга олинди. Бир сўз билан айтганда, амалга оширилаётган бу каби тадбирлардан асосий мақсад битта– Республикамиз ҳудудидаги барча маҳаллаларни босқичма -босқич хавфсиз ва тинч аҳоли масканларига айлантириш. 

Н.Раҳмонова, ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мақсад – маҳаллалар хавфсиз ва тинч аҳоли масканларига айлансин