Маъмурий судларнинг ролини ошириш, шу жумладан, давлат органи ҳужжатига ишониб фаолият юритган фуқаро ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоясини қўшимча равишда кучайтириш зарурати сабабли 2025 йил 30 январда давлатимиз раҳбарининг “Фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини суд орқали ҳимоя қилишнинг замонавий механизмларини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Мазкур ҳужжатда давлат органлари билан муносабатларда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларининг самарали ҳамда ишончли ҳимоя этилишини таъминлаш ва маъмурий суд ишларини юритишни халқаро стандартлардан келиб чиқиб янада такомиллаштириш кўзда тутилган. 

Ўзбекистон Республикаси Олий судида ташкил этилган "Маъмурий одил судловни такомиллаштиришнинг долзарб масалалари" мавзуидаги халқаро конференцияда шу ҳақда сўз юритилди. 

Олий суд раисининг ўринбосари Шуҳрат Полвонов 2017 йилда мамлакатимиз тарихида илк маротаба маъмурий судлар ташкил қилингани фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари устидан судга шикоят қилишга оид конституциявий ҳуқуқларини таъминлашда муҳим қадам бўлганини қайд этди. 

Рақамлар судларнинг юқори самарадорлигидан далолат беради: сўнгги 8 йил ичида 122 мингдан ортиқ ариза кўриб чиқилди ва 57 фоиздан ортиғи қаноатлантирилди. Бу эса, маъмурий судларнинг аҳоли ва бизнес учун зарурлигини тасдиқлайди.

Бу борада маъмурий судлар зиммасига шикоятларни кўриб чиқишда «фаол иштирок этиш» тамойили асосида низони тўғри ҳал қилиш учун далилларни мустақил йиғиш мажбурияти юклангани, суд қарори ижросини таъминламаган мансабдор шахсларга жарима қўллаш ваколати берилгани ҳам ушбу институт такомиллашиб бораётганидан далолат беради.

Президент қарори асосида маъмурий судлар фаолиятини такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари белгиланди. Жумладан, давлат органлари билан муносабатларда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг ишончли ва самарали ҳимоя этилиши устувор равишда таъминланади. 

Фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини тиклашда суднинг фаол иштироки принципини қўллаш механизмлари кенгайтирилади. 

Давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг фаолияти устидан самарали суд назоратини ўрнатиш, маъмурий суд ишларини юритишда низоларни судгача ҳал қилиш механизмлари такомиллаштирилади. 

Фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилишда маъмурий судларнинг ролини кучайтириш орқали аҳолининг суд тизимига бўлган ишончи янада оширилади. 

[gallery-22930]

Давлат органлари томонидан суд қарорлари ижро этилиши устидан назоратнинг таъсирчан механизмлари тўлиқ жорий этилади. 

Маъмурий юстиция тизими ривожланган давлатлар тажрибаси асосида маъмурий судлар фаолияти такомиллаштириб борилади. 

Конференцияда Япония тажрибасига алоҳида эътибор қаратилди. Тадбирда онлайн иштирок этган Япония адлия вазирлиги илмий-ҳуқуқий институти халқаро ҳамкорлик департаменти профессори Ямашита Такуро Ўзбекистондаги маъмурий соҳадаги ислоҳотлар яхши давом этаётганини таъкидлади. Президент қарори асосида соҳа такомиллаштирилиши, бу борада халқаро ҳамкорликка урғу берилаётгани эътиборга лойиқлигини қайд этди. 

Тадбирда иштирок этган Нагоя иқтисодиёт университети профессори Катсуя Ичихаши, профессор Матсумото Микико маъмурий соҳадаги Япония тажрибаси ҳақида батафсил маълумот берди. 

Дастлабки эшитув институти, давлат органлари вакилларининг суд мажлисларида мажбурий иштирокини таъминлаш, солиқ органининг солиқ тўловчига нисбатан даъволарини маъмурий судларда кўриб чиқиш хусусиятлари, фуқароларнинг маъмурий ҳужжатга бўлган ишончини ҳимоя қилиш механизмлари бўйича халқаро тажриба иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди. 

Қонунчиликни такомиллаштириш бўйича халқаро экспертлар Берлин шаҳри маъмурий суди судьяси Йорг Пуделка (Германия) ва Озарбайжон Республикаси Олий суди судьяси Саяд Каримов ҳам ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Конференция суд ҳамжамияти, илмий доира ва халқаро экспертлар ўртасида конструктив мулоқот учун майдонча бўлди.

Норгул Абдураимова,

Носиржон Ҳайдаров (сурат),

ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маъмурий суд ишларини юритишда низоларни судгача ҳал қилиш механизмлари такомиллаштирилади