Маъмун университетида замонавий виварий фаолияти йўлга қўйилди
Маъмун университети Тиббиёт факультетида замонавий Виварий фаолияти йўлга қўйилди.
Мазкур виварий илмий-тадқиқот ишларини янада ривожлантириш, талабаларнинг амалий билим ва кўникмаларини мустаҳкамлаш ҳамда тиббиёт соҳасида илғор тажрибаларни ўрганиш учун муҳим база вазифасини бажаради.


Виварий илмий-тадқиқот лабораториялари ёки таълим муассасалари қошида ташкил этилган, тажриба ўтказиш учун мўлжалланган ҳайвонларни боқиш ва кўпайтириш масканидир.
Тиббиёт, биология ва ветеринария соҳаларидаги кашфиётлар, дори воситаларининг таъсирини ўрганиш айнан виварийларсиз амалга ошмайди.


Эндиликда талабалар тажрибавий тадқиқотлар олиб бориши, назарий билимларини амалиёт билан мустаҳкамлаши, замонавий ҳамда илмий ёндашувлар асосида ишлаш имкониятига эга бўлди.
Виварийнинг очилиши университетда тиббий таълим сифатини янги босқичга олиб чиқиш, илм-фан ва амалиётни уйғунлаштириш йўлида муҳим қадам бўлди.

Бу эса келажакда етук, рақобатбардош ва замонавий билимларга эга тиббиёт мутахассисларини тайёрлашга хизмат қилади.


Аҳмаджон Шокиров, ЎзА мухбири