Маъмун олийгоҳи ОАВ нигоҳида
Маъмун университетида оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда блогерлар иштирокида пресс-тур ташкил этилди.
Журналист ва блогерлар дастлаб университет ҳудуди, аудиториялар, замонавий инфратузилма ҳамда талабалар учун яратилган шароитлар замонавий таълим муҳити, илмий салоҳият ҳамда янги ташкил этилган “Илмий-тадқиқотлар ва инновацион ривожланиш маркази” фаолияти билан яқиндан танишди.
Илмий марказ фаолиятига оид тақдимотда марказнинг асосий йўналишлари, илмий лойиҳалари ва истиқболдаги режалар ҳақида маълумот берилди.
Шунингдек, филология фанлари доктори, доцент Беруний Алимов томонидан “Ёшларнинг интернет ва ижтимоий тармоқлардан хавфсиз фойдаланиш кўникмаларини ривожлантириш ва медиа саводхонликни ошириш” мавзусида тренинг ўтказилди.
Тренинг давомида иштирокчилар интернет хавфсизлиги, медиа саводхонлик ҳамда ахборотларни танқидий таҳлил қилиш бўйича муҳим билимларга эга бўлди.
[gallery-28430]
Пресс-тур якунида журналист ва блогерларни қизиқтирган саволларга олийгоҳ маъмурияти ва мутахассислари жавоб берди.
Аҳмаджон Шокиров,
Беҳзод Саидов (сурат), ЎзА