Мактаб ўқувчилари муштлашди, ота-оналар жавобгарликка тортилди
2020 йилнинг 10 февраль куни ижтимоий тармоқларда тарқатилган Зомин туманининг Даштобод шаҳарчасидаги 50-умумтаълим мактаби ўқувчиларининг муштлашувига оид видеотасвирларга Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати изоҳ берди.

Ушбу воқеа 2020 йилнинг 5 февраль куни Даштобод шаҳарчасидаги Беруний ва Пахтакор маҳалла фуқаролар йиғини туташган ҳудудда рўй берган. Тасвирларда 50-умумтаълим мактабининг 9-синф ўқувчиси Т.Ў. ҳамда шу мактабнинг 10-синфида ўқийдиган С.Н.нинг муштлашуви акс этган. Б.М.нинг жанжални бартараф этиш ўрнига бош-қош бўлгани ҳам тўғри.
Мазкур ҳолат юзасидан Б.М. Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик кодексининг 183-моддаси (майда безорилик) асосида маъмурий жазога тортилган. Жанжалкаш ўқувчиларнинг ота-оналарига нисбатан эса Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик кодексининг 47-моддаси (болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик) бўйича маъмурий баённома тузилган.
Ушбу қонунбузарлик мактаб ўқитувчи ва ўқувчилари ҳамда ота-оналар иштирокида муҳокама этилиб, келгусида бу каби ҳолатларга йўл қўймаслик бўйича тегишли чора-тадбирлар белгиланган.