Ёшларнинг иқтидор ва салоҳиятини юзага чиқариш, санъат ва гўзалликка бўлган интилишларини рағбатлантириш, миллий маданиятимиз ва мусиқа анъаналарини асраб-авайлаш ҳамда уларни келгуси авлодга етказиш мақсадида вилоят мусиқали драма театрида “Иқтидорли мактаб ансамбли” Республика танловининг Сирдарё вилоят босқичи юқори савияда ўтказилди.

Танловда туман ва шаҳарлардан саралаб олинган иқтидорли ўқувчилардан иборат мактаб ансамбллари ўзларининг ранг-баранг ва ғоявий юксак чиқишлари билан иштирок этди. Жонли ижрода куйланган қўшиқлар, миллий рақслар, саҳна кўринишлари томошабинлар ва ҳакамлар ҳайъатида катта таассурот қолдирди.

Танлов натижаларига кўра, 1-ўринга Сайхунобод туманидаги 16-сонли умумтаълим мактабнинг “Қалдирғоч” ансамбли сазовор бўлиб, республика босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди. 2-ўринга Ховос туманидаги 11-сонли умумтаълим мактабнинг “Ёш ижодкорлар”, 3-ўринга эса Боёвут туманидаги 40-сонли умумтаълим мактабнинг “Парвоз” ансамбллари муносиб деб топилди.  

Ғолиб ансамблларга диплом ва эсдалик совғалари топширилди.  

Ғулом Примов, ЎзА мухбири

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мактаб ансамбллари кўрик-танлови