Бугунги кунда “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Қашқадарё вилояти бошқармаси томонидан қатор ишлар олиб борилмоқда.

Маҳаллалардаги ижтимоий ходимлар томонидан аҳолини камбағалликдан чиқариш бўйича мини ижтимоий лойиҳалар ишлаб чиқилмоқда.

Лойиҳа – иш билан таъминлаш, реабилитация, таълим, касбга ўргатиш ва бошқа йўналишларни ўз ичига олади.

Мана шундай лойиҳалардан бири Чироқчи туманининг Кишмиштепа маҳалласида ишлаб келаётган ижтимоий ходим Дилноза Мустафоева томонидан амалга оширилди.

Лойиҳага кўра, таълимга қизиқиши юқори бўлган камбағал оилалар рўйхати шакллантирилди. Шунга кўра, 25 та камбағал оилалар фарзандларининг қизиқишларидан келиб чиқиб, турли фан тўгаракларига бепул жалб этилди.

Маълумот ўрнида, Кишмиштепа маҳалласида 4 минг 20 нафар аҳоли истиқомат қилади. Маҳаллада ижтимоий ходим томонидан камбағаллик сўровномаси ўтказилган. “Камбағал оила реестри”да 44 та оила бўлиб, уларга 132 та индивидуал хизматлар режаси тузилган. Индивидуал хизматлар режасига кўра ҳозирги кунда ушбу оилаларга тиббий, касб-ҳунар, ижтимоий ва уй-жой шароитларини яхшилаш бўйича хизматлар кўрсатилмоқда. 

Шунингдек, Дилноза Мустафоева келгусида ногиронлиги бўлган болаларни жалб қилган ҳолда компьютер саводхонлиги бўйича курсларда бепул иштирок этиши учун имконият берувчи лойиҳаларни амалга оширишни ҳам режалаштирмоқда.

Ўлмас Баротов, ЎзА мухбири

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маҳаллада бепул фан тўгараклари ташкил этилди