Наманган шаҳридаги “Шодиёна” тантаналар мажмуасида “15 апрель – Маданият ва санъат ходимлари куни” муносабати билан байрам тадбири ўтказилди. Унга соҳада узоқ йиллар самарали фаолият юритган меҳнат фахрийлари, бугунги кунда фидойилик билан ишлаётган фаоллар таклиф қилинди.

Вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов сўнги йилларда Президентимиз ташаббуси билан юртимизда миллий маданиятни янада ривожлантириш, моддий-маданий мерос дурдоналарини асраб-авайлаш ва тарғиб этиш, халқ оғзаки ижодиёти, ҳаваскорлик санъатини янада оммалаштириш, ёшларни соҳага бўлган қизиқишларини оширишга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади.

[gallery-22828] 

Дарҳақиқат, санъат ва маданият ўзбек халқи маънавий ҳаётининг ажралмас қисми сифатида жуда кўп асрлик тарихга эга. Наманганликлар Ўзбекистон халқ артистлари Раззоқ Ҳамроев, Мукаррама Азизова, Камолиддин Раҳимов, Ҳабиба Охунова, Ўринбой Нуралиев каби юзлаб дарғалари билан ҳақли равишда фахрланади. Эътиборлиси шундаки, уларнинг ижодий йўлини вилоят мусиқали драма театри вакиллари – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Карима Расулова, Алижон Тожибоев, Меҳри Абдуллаева, Азиза Каримова, шунингдек, Алишер Турдиев, Самандар Ҳамроқулов, Малика Эгамбердиева, Орифжон Эргашев сингари ёш санъаткорлар муносиб давом эттириб келмоқда. 

Бугунги кунда Наманганда мусиқали драма театри, қўғирчоқ театри, ихтисослаштирилган маданият ва санъат мактаби, болалар мусиқа ва санъат мактаблари, Ўзбекистон давлат филармонияси, “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси, Ўзбек миллий мақом санъати марказининг вилоят бўлимлари каби 150 га яқин муассасаларда беш мингдан зиёд хонанда, созанда, педагог, актёр-актриса, бастакор, режиссёр, дорбозлар изчил иш олиб бормоқда. 

– Маданият ва санъат ходимларига кўрсатилган эътибордан беҳад миннатдормиз. Қирқ йиллик иш тажрибамдан келиб чиқиб айтмоқчиманки, кейинги йилларда маданият ва санъатга бўлган эътибор тубдан ўзгарди. Президентимиз ташаббуси билан касб байрамимиз алоҳида сана билан белгиланди, – дейди Янги Наманган тумани маданият бўлими фольклор-этнографик тўгараги раҳбари Ёқутхон Раҳматуллаева. – Наманган шаҳрида республикада биринчи бўлиб очилган “Ёр-ёр” фольклор ансамблида ишладим. 2021 йили Президентимиз фармонига асосан “Дўстлик” ордени билан мукофотландим. Мақсадимиз асрлардан бизга мерос халқ оғзаки ижодининг ёрқин намунаси саналган миллий фольклор санъатини бутун дунё миқёсида кенг тарғиб этиш. 

Тантанали тадбирда маданият ва санъат ривожига салмоқли ҳисса қўшиб келаётган бир гуруҳ фидойилар вилоят ҳокимининг ташаккурномаси, қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди. 

Оқилхон Дадабоев, ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маданият ва санъатга эҳтиром