Лотинчада “Умумхалқ диктанти” бўлиб ўтди
Қозоғистон шаҳарларидаги айрим олий таълим даргоҳларида лотин алифбоси асосида диктант бўлиб ўтди. Даврийлиги 30 дақиқа бўлган “Умумхалқ диктант” акцияси маҳаллий вақт билан 11:00да олий ўқув юртларининг махсус аудиторияларида бошланди.
Қозоғистон шаҳарларидаги айрим олий таълим даргоҳларида лотин алифбоси асосида диктант бўлиб ўтди. Даврийлиги 30 дақиқа бўлган “Умумхалқ диктант” акцияси маҳаллий вақт билан 11:00да олий ўқув юртларининг махсус аудиторияларида бошланди.Маданият ва спорт вазирлигининг хабар қилишича, шунингдек, “Қозоқ радиоси” ва “Shalqar радиоси” тўлқинлари ва emle.kz ва tilalemi.kz сайтларида матни тинглаган ҳолда диктант ёзиш имконияти яратилди.
Ташкилотчиларнинг баёнотларига қараганда, акция лотинчага асослаган янги қозоқ алифбосини оммалаштиришга қаратилган.
Якунда матнинг асли тақдим қилинди ва ҳар бир иштирокчи ўзи ёзган матни текшириш имкониятига эга бўлди.
2017 йилнинг апрелида Нурсултон Назарбоев йил охирига қадар лотинга асосланган қозоқ алифбосини ишлаб чиқишни, шунингдек, 2025 йилга қадар мамлакатни лотинга ўтказиш режасини ишлаб чиқишни топширган эди. Парламентда тақдим қилинган ва Нурсултон Назарбоев томонидан тасдиқланган алифбо варианти маълум вақтдан кейин ўзгартирилган эди.