Ливия соҳилида 27 кишининг жасади топилди
Ливия Қизил Яримой жамияти ходимлари мамлакат соҳилида чўкиб кетган 27 кишининг жасадини топишди, уч кишини қутқариб олишга муваффақ бўлишган, дейилади Хамсдаги ташкилот бўлинмаси тарқатган баёнотда.
"Ливия Қизил Яримой жамияти 17 та жасадни эл-Алус тумани соҳилида топишди. Уларнинг орасида икки нафар гўдак ҳам бор. Бндан ташқари, бошқа бир туманда ташкилот ходимлари соҳил қўриқчилари билан ҳамкорликда яна 10 та жасадни олиб чиқишган, уларнинг орасида аёллар ҳам бўлган. Уч нафар мигрант қутқариб олинди”, – дейилади ижтимоий тармоқ орқали берилган баёнотда.
Бундан аввалроқ Халқаро миграция ташкилоти 2021 йилнинг биринчи ярмида 1,3 минг кишидан зиёд мигрант ва қочқинлар денгиз орқали Европага етиб олишга уринганда ҳалок бўлганини маълум қилган эди.