Лайлаклар эзгулик қуши, тинчлик ва хотиржамлик тимсоли, болажонлик белгиси ҳисобланади. Уларнинг ўзига хос хусусиятлари шундаки, она лайлаклар 3-5 та тухум қўяди, ота лайлак билан иккала жинс ҳам тухумини 30 кунча галма-галдан босади. Бундан ота ва она лайлакларнинг оиласига бирдек меҳрли эканини билиш мумкин.

Янгийўл туманидаги Обод маҳалла ҳудудида 300 га яқин лайлак уяси бор. Аҳолининг айтишича, илгари лайлакларнинг 500 га яқин инлари бўлган экан.    

Бу ердаги лайлаклар муҳофазаси билан кимлар шуғулланиши, нега айнан улар ушбу ҳудудни танлагани билан қизиқдик.  

"Обод маҳалла" маҳалла фуқаролар йиғини раиси Қимматхон Маматқулованинг сўзларига кўра, лайлак инлари 2010 йилда 5-10 тадан иборат бўлган. Секин-аста кўпайиб, Амир Темур кўчасидан бошланган инлар, Ёшлик кўчасига ҳам ўтган. Аввало, лайлакларнинг бу ерда яшаши учун шарт-шароит бор, яъни бу ернинг табиати чиройли: маҳаллада дархтлар кўп. Чирчиқ дарёсига яқин бўлгани сабабли, ҳавоси тоза. Лайлаклар, асосан, маҳалла аҳли томонидан назорат қилинади. Ёшу қари уларни асраб авайлайди, ҳеч кимнинг зарар етказишига йўл қўймайди.  

– Бу лайлаклар маҳалламиз рамзи, шу сабабли маҳалламиз халқ орасида “лайлак маҳалла” деб юритилади. Бу қушлар қаер тинч, сокин бўлса, ўша ерга учиб келади, ўша жойга тухум қўйиб, болаларини учирма қилади. Ҳар йили ноябрь ойида Ҳиндистон томонларга учиб кетиб, январь ойининг охирларида Ўзбекистонга қайтади. Қайтгач, энг биринчи қиладиган иши инини тўғрилаб, тухум қўйишга ҳаракат бошлайди. Бу йил қиш илиқ келгани учун улар учиб кетмади. Ҳозир маҳалладаги томорқалардан юмшоқ чўпларни йиғиб, инларини таъмирлаяпти. Март ойидан кейин тухум қўйиб, бола очгач, полапонларини июнь ойларида учирма қилади. Бола очганидан сўнг ота-она лайлаклар уни боқиш билан машғул бўлади. Полапони вояга етиб, мустақил бўлгач, учиб кетади.    

Биласизми, лайлаклар 4 тадан тухум қўяди. Битта ёмон томони, боласи ерга тушиб кетса унга қарамайди, мағрур қуш, деса ҳам бўлади. Илон, қурбақаларни тутиб ейди. Аммо қўл билан дон берсангиз, емайди.    

Ўтган йили бир нечта лайлак болалари ҳовлимизда яшаб юрди. Невараларим кўтариб, дон бериб боқди. Кучга кирганидан сўнг учиб кетди, – дейди маҳалла фаоли Собитжон Зияев.    

Маҳалла аҳлининг айтишича, мана шу лайлаклар уларга ўзгача кайфият бағишлар экан. Бордию бирорта лайлак боласи тепадан тушиб кетиб, жароҳат олса ёки ҳалок бўлса чуқур қайғуга ботади. Сабаби, улар лайлаклар билан бирга яшашга ўрганиб қолган.    

Эрталаб остона ҳатлаб кўчага чиқишлари билан нигоҳлари лайлаклар ва уларнинг болаларига тушади, бундай манзарадан кайфиятлари кўтарилади.    

– Ўтган йили қишда симлардан олов чиқиб ёниб, битта лайлак боласи нобуд бўлди, – дейди Собитжон Зияев. – Маҳалла фаолларининг саъй-ҳаракати билан симёғоч қайта таъмирланди. Электриклар кўчалардаги эски симёғочларни алмаштиришганида лайлакларникига тегишмади. Чунки, инини янги жойга кўчирсангиз, у ерда яшамайди. Ўзининг уйини яхши кўради.    

<iframe width="853" height="480" src="https://www.youtube.com/embed/X83RoMAjSCo" title="Laylaklar – tinchlik elchisi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

Ушбу маҳаллада яшовчи болалар ҳам лайлакларга бирор марта тош отиб, уларни қўрқитмайди. Сабаби, лайлакларга қаердаки қўпол муомалада бўлинса, улар ўша жойга қайтиб келмайди. Ёш болалар ҳам уларнинг ўз ҳолича яшашига шароит яратиб беради.    

Маҳалла фаоллари туризмни ривожлантириш мақсадида хонадонларда меҳмонхоналар ташкил қилиб, хорижликларни жалб қилишни режалаштирган.    

Нигора Раҳмонова,

Анвар Аҳмедов (видео), ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Лайлаклар – тинчлик элчиси (+видео)