Кунига неча маҳал овқатланасиз?
Соғлом овқатланиш соҳаси мутахассислари – диетологлар кунига 4 маҳал тамадди қилишни тавсия этади.
Соғлом овқатланиш соҳаси мутахассислари – диетологлар кунига 4 маҳал тамадди қилишни тавсия этади.
Бунда кунлик истеъмолнинг 20-25 фоизи нонушта, 15-20 фоизи 2-нонушта, 35-40 фоизи тушлик, 20-25 фоизи кечки овқат ҳисобига тўлдирилиши керак. Ҳар бир овқатланишда овқатнинг таркибий қисмига эътибор бериш лозим. Чунки оқсилга бой овқат асаб тизими қўзғалувчанлигини оширади. Шунинг учун уни куннинг биринчи ярмида, фаоллик кўрсатувчи қисмида истеъмол қилган маъқул.
Уйқудан олдин асаб тизимини қўзғатиш ярамайди, бу ўз навбатида чуқур уйқу ҳолатини ёки уйқу бузилишини юзага келтириши мумкин. Кечки овқатнинг кўп истеъмол қилиниши ёғлар оксидланиши тўлиқ бўлмаслигига олиб келади.
Натижада, организмда семиришга мойиллик пайдо бўлади. Шу боис, кечки овқат кам миқдорда, енгил, сабзавотлар ва сут маҳсулотларидан иборат бўлгани маъқул.