Булунғур туманида давлат-хусусий шериклик шартлари асосида ногиронлиги бўлган болалар кундузги парвариш хизмати фаолияти йўлга қўйилди.

Туманнинг Истиқлол маҳалласида тадбиркор Сарвиноз Баҳодирова томонидан ташкил этилган муассаса камбағаллик реестри ёки Ижтимоий ҳимоя ягона реестрига киритилган оила аъзоси бўлган, ўзгалар парваришига муҳтож 7 нафаргача шахсга хизмат кўрсатади.

– Кундузги парвариш хизмати ҳафтада беш кун, яъни иш кунларида фаолият олиб боради – дейди Сарвиноз Баҳодирова. – Ўзгалар парваришига муҳтож, ногиронлиги бўлган кишилар кунига саккиз соатгача вақтларида шу ерда ўтказадилар. Ходимларимиз уларга қараб туриш билан бирга мулоқот қилиш, шахсни ўзига ўзи хизмат қилиш, енгил спорт машқларини бажаришга ўргатади. Бир маҳал иссиқ овқат, икки маҳал енгил таом берилади.

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Самарқанд вилояти бошқармаси маълумотига кўра, айни пайтда вилоятнинг 15 туман ва шаҳарида шу каби кундузги парвариш хизмати фаолияти йўлга қўйилган. 

Ғ.Ҳасанов, ЎзА мухбири

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кундузги парвариш хизмати