Косонсойда корхоналар сони яна биттага ортди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилояти Косонсой туманидаги “Кушон” кичик саноат зонасида мустақиллигимизнинг 33 йиллиги байрами арафасида яна бир корхона – “ASIAN METAL” масъулияти чекланган жамияти фойдаланишга топширилди.
[gallery-19048]
Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов бошчилигида вилоят секторлар раҳбарлари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, нуронийлар иштирок этди.
Умумий қиймати 1,5 миллион АҚШ доллари қийматидаги лойиҳанинг биринчи босқичида сим сетка ишлаб чиқариш йўлга қўйилиб, 30 дан зиёд янги иш ўрни яратилди. Корхонанинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати 500 тоннадан иборат.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат),ЎзА