Коррупцияга қарши курашиш соҳасида Президент олиб бораётган сиёсат самарадорлиги эътироф этилди
Олий Мажлис Сенатига БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили Акико Фужии ташриф буюрди.
Сенат Раиси Танзила Норбоева билан учрашувда Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ва изчил ислоҳотлар, айниқса, аёлларни қўллаб-қувватлаш, гендер тенгликни таъминлаш ҳамда ижтимоий соҳалардаги ютуқлар муҳокама қилинди.

Давлат божхона қўмитасида гендер стандартлар жорий этилгани ва “Кумуш гендер мукофоти”га сазовор бўлгани қайд этилди.
Коррупцияга қарши курашиш соҳасида Президент олиб бораётган сиёсатнинг самарадорлиги эътироф этилиб, давлат хизматчиларини тайёрлаш ва шаффофликни ошириш, шунингдек, маҳаллий органларда ҳисобдорликни кучайтириш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар юзасидан фикр алмашилди.
Ҳамкорликнинг устувор йўналишлари сифатида ҳудудларда коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш, хотин-қизларнинг жамиятда иштирокини фаоллаштириш бўйича дастурларни амалга оширишга келишиб олинди.
Н.Абдураимова,
ЎзА