Коррупция жамият ривожига тўсқинлик қилувчи омил бўлиб, ижтимоий адолат ва иқтисодий тараққиётга зарар етказиши ҳамда давлат бошқарувида ишончсизликни келтириб чиқариши билан ажралиб турувчи иллатлардан биридир.

“Навоийуран” давлат корхонаси комплаенс хизмати бошлиғи Фаррухбек Юсупов корхонада коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш мақсадида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида мухбиримизга қуйидагиларни гапириб берди: 

– Бугун мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш борасида ҳуқуқий ислоҳотлар олиб борилиб, бир қатор дастурлар ишлаб чиқарилмоқда ва коррупцияга қарши курашувчи давлат органларининг роли оширилмоқда. 

Айниқса, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 7 июлдаги “Коррупцияга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори соҳадаги туб ислоҳотларга пойдевор бўлди. Ушбу ҳужжатга мувофиқ, “Навоийуран” давлат корхонасида ҳам мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида 4 та штат бирлигидан иборат комплаенс хизмати ташкил этилган.

Корхонада ушбу хизмат томонидан коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги чора-тадбирлар дастурида белгиланган вазифалар доирасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, корхонада соҳага оид 16 та ички меъёрий ҳужжатлар қабул қилинди, меҳнат шартномалари ҳамда харидлар бўйича шартномаларда коррупцияга қарши курашиш бўйича шартлар киритилиши йўлга қўйилди. Шунингдек, давлат харидлари соҳасида назоратни амалга ошириш мақсадида контрагентларни текшириш тизими яратилди.

Ўзбекистон Республикасининг “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги қонуни ижроси юзасидан корхона ходимлари томонидан манфаатлар тўқнашуви ҳолатлари бўйича декларациялар тўлдирилиши таъминланиб, аниқланган ҳолатларни бартараф этиш чора-тадбирлари белгиланмоқда.

Корхона ходимларининг ҳуқуқий онги ва маданиятини ривожлантириш, корру

пцияга нисбатан тоқатсизлик принципини шакллантириш мақсадида 2024 йилда 20 дан ортиқ тушунтириш-профилактик тадбирлар ўтказилди.

Корхонанинг расмий сайти ҳамда ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида коррупцияга қарши курашиш ва ушбу йўналишдаги ички меъёрий ҳужжатлар жойлаштирилиб, тизимда коррупцияга қарши курашиш бўйича амалга оширилаётган ишлар доимий ёритиб борилмоқда. 

Бугунги кунда ISO 37001:2016 халқаро стандарти талаблари асосида коррупцияга қарши курашиш менежменти ва ISO 37301:2021 талаблари асосида комплаенс менежмент тизимлари ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш ишлари олиб борилмоқда.

Жорий йилнинг 5 март куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида Коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий кенгашнинг коррупциянинг олдини олиш бўйича ишлар натижадорлиги ва келгусидаги устувор вазифаларга бағишланган кенгайтирилган йиғилиши ўтказилди.

Ушбу йиғилишдан кейин “Навоийуран” давлат корхонасида ҳам белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни профилактика қилиш ҳамда корхона жамоасида коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш чора-тадбирлари белгилаб олинди.

Зеро, давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, “Ислоҳотлар йўлидаги энг катта тўсиқ ва ғов – бу коррупциядир. Коррупцияга қарши курашда барчамиз ягона куч бўлиб ҳаракат қилсак, албатта, янада катта ижобий самарага эришамиз”.

Бунинг учун коррупциянинг олдини олишда таълим ва тарғиботни кучайтириш, ёшларни ҳалоллик ва адолат руҳида тарбиялаш, оммавий ахборот воситалари ва жамоатчиликнинг коррупцияга қарши курашдаги роли ҳамда аҳамиятини ошириш муҳим ҳисобланади. 

Хулоса қилиб айтганда, коррупциясиз келажак сари ҳар бир фуқаро ўз фаолиятида поклик ва ҳалолликка амал қилиб, жамиятда ҳуқуқий саводхонликни оширса, жамоавий ҳаракат қилинса кўзланган мақсадга эришиш мумкин. 

Суҳбатни ЎзА мухбири А.Бўриев ёзиб олди.

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Коррупцияга қарши кураш барчамизнинг бурчимиз