Давлатимиз раҳбари белгилаб берган вазифаларни амалга ошириш бўйича қабул қилинган Сенатнинг Ҳаракатлар дастурига кўра “Аҳоли ва давлат хизматчиларининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасизлик муҳитини шакллантириш бўйича 2025 йилга мўлжалланган чора-тадбирлар режаси” тасдиқланган.

Шу асосда давлат органлари ва ташкилотларининг очиқликни таъминлашга масъул бўлган ходимларни “Е-learning” электрон таълим платформасида онлайн ўқитиш ишлари йўлга қўйилди. Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан “Очиқ маълумотларга кириш” ҳамда “Очиқлик бўйича давлат сиёсати” мавзуларида иккита курс яратилди. Унда 119 ташкилотдан минг нафар ходим тизимда рўйхатдан ўтказилиб, 670 таси курсни тамомлади ва сертификатга эга бўлди.  

Сенат ҳузурида ташкил этилган ишчи гуруҳ томонидан чора-тадбирлар режаси ижроси муҳокамаси жараёнида шу ҳақда сўз юритилди.  

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Савдо-саноат палатаси, “Ижтимоий фикр” Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати ва “Тараққиёт стратегияси” маркази ҳамкорлигида сўровнома ўтказилди. Сўровномада 51 давлат хариди операторлари, 418 давлат буюртмачиси ҳамда 1 минг 115 нафар тадбиркорнинг иштироки таъминланди.

Илғор хорижий тажриба ўрганилиб, Финляндия Адлия вазирлигининг “Маҳаллий ҳокимиятларда коррупцияга қарши курашиш –  самарали бошқарув сари қадам” номли услубий қўлланмаси ўзбек тилида нашр этилди. Қўлланма Yurkitob.uz платформасига жойлаштирилди.

Олий таълим муассасаларининг расмий веб-сайтларида “Коррупцияга қарши курашиш” рукнлари очилди. Унда турли мавзулардаги 738 тарғибот материали ва маълумотлар жойлаштирилди. Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида #Стоп коррупция хештеги остида 485 маротаба челленж ўтказилди. Унда 57 минг 140 нафар ходим, профессор-ўқитувчи ҳамда талаба-ёшлар иштирок этди.

Иштирокчилар коррупцияга қарши курашиш муҳим аҳамиятга эга эканлиги боис қонунчиликда ўз аксини топадиган ҳамда тезроқ амалиётга татбиқ этиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ишлаб чиқилишини таъкидлади.

Йиғилиш якунида ишчи гуруҳ аъзолари томонидан билдирилган таклиф ва мулоҳазалар инобатга олиниб, чора-тадбирлар режасининг ижросини ўз вақтида ва тўлиқ таъминлашга қаратилган ишларни янада фаоллаштиришга келишиб олинди.

Н.Абдураимова, ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Коррупцияга нисбатан муросасизлик муҳитини шакллантириш бўйича чора-тадбирлар режаси қандай бажарилмоқда?