Коронавирус чекловлари олиб ташланади
Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси тарқалиши ва касалланиш кўрсаткичларининг пасайиши – коронавирус инфекцияси билан касалланган ва шифохоналардан чиқаётган беморлар сонининг шифохонага ётқизилганлар сонига, карантиндан чиқаётган фуқаролар сонининг карантинга олинаётганлар сонига нисбатан ижобий томонга ўзгарганлиги, шунингдек, дунё мамлакатларидаги барқарор эпидемиологик вазият эътиборга олиниб, 2022 йил 10 июндан бошлаб хорижий давлатлардан Ўзбекистон Республикасига туризм мақсадида ташриф буюрувчи хорижий давлатлар фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун ташриф буюришдан олдин коронавирус инфекциясига ПЦР тест натижаси бўйича манфий натижали маълумотга эга бўлиши, коронавирус инфекциясига экспресс-антиген тест топшириши ҳамда тегишли тартибда эмланганлик сертификати ёки паспортига эга бўлиши талаб этиладиган қоидалар бекор қилинади.
Шунингдек, авиақатновлар, чегарадош темирйўл станциялари ва автомобиль ўтказиш чегара пунктлари орқали ҳаракатланишга ўрнатилган вақтинчалик чекловлар ҳам олиб ташланади.
ЎзА