Президентимизнинг яқинда имзоланган фармони билан “Ўзбекистон Республикасида маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятини 2030 йилгача ривожлантириш Концепцияси” тасдиқланди.

Концепция кейинги йилларда маҳаллий кенгашлар фаолиятини ислоҳ қилишга қаратилган энг тизимли ва изчил ҳужжат сифатида тарихда ўрин эгаллайди. Сабаби бу орқали маҳаллий Кенгашларда фаолият юритаётган масъулларга ваколат эмас, жавобгарлик кенгаймоқда, десак муболаға бўлмайди. 

Концепцияда энг асосий жиҳат шундаки, маҳаллий Кенгашлар энди расмий структура эмас, балки реал назорат ва ташаббус марказига айланиши кўзда тутилмоқда. Мисол учун, илгари депутатлар кўпроқ “ахборот тингловчи” сифатида кўрилган бўлса, ҳозирда улар бюджетни шакллантириш, ижро ҳокимияти фаолиятини мониторинг қилиш, аҳолининг муаммолари бўйича ижро органларига сўров юбориш, фуқаролик назоратини кучайтириш ҳуқуқларига эга бўлмоқда. 

Шунингдек, бу янгиликлар Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 99-моддасида назарда тутилган халқ вакиллигининг чинакам ифодасидир. Шу орқали Кенгашлар давлат бошқарувида мустақил субъектга айланмоқда. Энди депутатлар фаолияти мисолида олдинги тизимдан устун жиҳатларга тўхталсак. 2016 йилгача бўлган даврда туман ва шаҳар Кенгашларининг ролини фақат ҳокимлик ҳисоботини тасдиқлаш, айрим норматив ҳужжатларни кўриб чиқиш билан чеклаш мумкин эди. Эндиликда эса депутатлар ҳар чоракда ҳокимликлар фаолиятини ўрганиш бўйича доимий комиссиялар тузади. Аҳолининг эҳтиёжларини ўрганган ҳолда, давлат дастурлари ижросини мувофиқлаштириш бўйича ташаббус лойиҳаларини илгари суради. Ижро органларининг қарорларини таҳлил қилиш асосида қарши фикр билдириши ёки бекор қилишни таклиф этиши мумкин бўлади. 

Бу эса “бир томонлама бошқарув”дан “институционал мувозанат”га ўтиш сари дадил қадамдир. Мен буни янги тизим янги сифат деган бўлар эдим. Чунки концепцияда “Электрон Кенгаш” тизимини жорий этиш режалаштирилган. Бу орқали биз депутатлар фаолияти, қабул қилган қарорлари ва сайловчиларга берган ваъдалари очиқ мониторинг қилинади. Аҳолининг реал муаммолари бўйича онлайн фикр ва таклифлар йиғилади, депутатларнинг ҳар чоракдаги фаоллиги асосида рейтинг тузилиб, уларнинг фаолияти танқидий баҳоланади. 

Бу механизмлар орқали халқ ишончини йўқотган, фаоллик кўрсатмаган депутатларнинг фаолияти жамоатчилик томонидан кузатилиб, уларнинг ўрнига янги вакиллар сайланишига замин яратилади. Яна бир муҳим янгилик, депутатлар фаолиятига ахборот технологияларини жорий этиш орқали аҳолининг бевосита иштирокини кенгайтириш режалаштирилмоқда. Энди “Электрон Кенгаш” тизими орқали фуқаролар қарорлар лойиҳалари муҳокамасида иштирок эта олади. Бундан ташқари, Кенгашлар фаолиятини баҳоловчи индикаторлар жорий қилинади. Бу эса фаоллик билан бирга, депутатлик ваколатларининг самарадорлигини ҳам оширади. Янги Концепцияда аҳоли билан турғун эмас, тизимли алоқаларни йўлга қўйиш топшириғи ҳам белгиланди. 

Ҳар бир депутат ўз сайлов ҳудудида квартал кесимида ҳисобот бериши, “депутатлик қабул кунлари”ни жорий қилиши шарт қилиб белгиланяпти. Бу эса сайловчилар билан очиқлик ва ишонч муҳитини таъминлайди. Мен Тошкент вилояти ёш депутати сифатида 2030 йилгача мўлжалланган ушбу Концепцияни фақат ҳужжат эмас, балки халқ иродаси ва давлат масъулиятининг мувозанатини таъминловчи йўл харитаси, деб баҳолайман. Маҳаллий Кенгашлар эндиликда ижтимоий адолат, ҳалоллик ва масъулият принципларини қуйи бўғинларда мустаҳкамловчи кучга айланмоқда. Бу эса Ўзбекистоннинг демократик тараққиёт сари интилаётган давлат сифатида мустаҳкам позициясини кўрсатади. 

Мухсиддин Низомиддинов, 

Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши депутати. 

ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Концепция – халқ ва давлат манфаатлари намунаси