Колумбия Эрон билан дипломатик муносабатни узди
Колумбия 2026 йил 19 сентябрдан бошлаб Эрон билан дипломатик муносабатни расман тўхтатди. Бу ҳақда мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги баёнот берган.
Ушбу чора мамлакат миллий манфаати ҳамда Ғарбий ярим шар хавфсизлигидан келиб чиққан ҳолда қабул қилингани таъкидланган.
Шунингдек, қарорга Ҳурмуз бўғози ёпилиши ҳамда Эрон ядровий дастурини текшириш бўйича Атом энергияси бўйича халқаро агентлик – МАГАТЭ фаолиятига тўсқинлик қилиниши асосий сабаб сифатида кўрсатилди.
Ф.Яхшибоева, ЎзА